Ўзбек қорабайир отлари дунёни забт этишга тайёрланишмоқда – видео

Oбуна бўлиш
Қорабайир зотли отлар мўғул, туркман ва араб от зотлари билан чатиштириб, такомиллаштириш асосида Ўзбекистонда етиштирилган.
Бу отлар ўзбек миллий меросининг ажралмас қисмидир. Улар, хусусан, “Машъал қорабайир” фермасида кўпайтириб етиштиришади. Sputnik мухбири у ерда бўлиб, қорабайирлар зотли отларни етиштириш шарт-шароитлари билан яқиндан танишди.
Сўнгги йилларда бундай чопқир отларнинг халқаро бозорга чиқиш истиқболлари пайдо бўлди.
Қорабайирлар ўзларининг чидамлилиги, чопқирлиги ва ўртача бўйи каби сифатлари билан от спортининг поло турига жуда мос келишади. Бунда улар Аргентина отлари рақобатлашишлари мумкин.
Қолаверса, қорабайирлар ҳар қандай иқлимга яхши мослашишган: улар ўзини Россия совуқларида ҳам, араб давлатларидаги жазирамада ҳам яхши ҳис қилишади. Тоғ шароитларида боқишга яхши мослашишган. Қорабайир от зоти Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистонда урчитилади.
Ўтган йили Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштиришга оид президент қарори қабул қилинган эди. Ҳужжат билан Миллий гвардия ҳузурида Қорабайир отлари маҳорат мактаби ташкил этилди. Ҳар йили “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида Сурхондарё вилоятида Қорабайир зотли отлар иштирокида халқаро чавандозлар мусобақасини ўтказилади.
Ўзбекистонда қорабайир зотли отлар қандай кўпайтирилаётгани ва дунё бозорида уларнинг қандай истиқболлари борлиги ҳақида Sputnik видеосидан билиб олинг.
Янгиликлар лентаси
0