Жамият

Президент энг кўп қоида бузган ҳайдовчиларни номма-ном санади – видео

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Мирзиёев: бундай қўпол қоидабузарликларга жазо муқаррар эканини таъминлаш вақти келмадимикан?
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган видеоселектор йиғилишида ўтган йили энг кўп қоида бузган ҳайдовчиларнинг баъзиларини номма-ном санаб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган “Менимча” кўрсатувида маълум қилинди.
“Юнусобод туманидаги 17-мавзеда яшовчи ҳайдовчи Рўзметов 2021 йилнинг ўзида 133 маротаба қоидабузарлик содир этган. Унга қонун йўқ. Маза қилиб юрибди. Юқори Чирчиқ тумани Яссавий маҳалласида яшовчи Раимов 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир этиб, охир-оқибат жиддий авария содир этган”, - деди Мирзиёев.
“Бундай қўпол қоидабузарликларга жазо муқаррар эканини таъминлаш вақти келмадимикан?”, – дея савол билан юзланди давлат раҳбари мутасаддиларга.
Мамлакатда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланган. 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан, 263 нафар бола ҳалок бўлган. Ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда – 16 та, Сирдарёда – 15 та, Навоий ва Самарқандда – 14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда– 13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.
ЙТҲларнинг олдини олиш учун бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилади. Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади. Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Мирзиёев: Тошкентда ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соатгача пасайтирилади
Бундан ташқари, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.
Янгиликлар лентаси
0