Штайнмайер иккинчи муддатга Германия президенти этиб сайланди

© AFP 2023 / Odd ANDERSENПрезидент Германии Франк-Вальтер Штайнмайер
Президент Германии Франк-Вальтер Штайнмайер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2022
Oбуна бўлиш
Франк-Вальтер Штайнмайер 2017 йил 19 мартидан буён Германия президенти лавозимни эгаллаб келмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Германия Федератив Республикаси (ГФР) президенти Франк-Вальтер Штайнмайер иккинчи муддатга бу лавозимга қайта сайланди. Бу ҳақда 13 февраль куни бўлиб ўтган Федерал йиғилишда раислик қилган бундестаг спикери Бербель Бас маълум қилди.
ГФР Федерал йиғилиши мамлакат президентини сайлаш учун чақириладиган махсус конституциявий орган ҳисобланади. У бундестаг депутатлари ва Германия минтақа парламентлари тайинлайдиган вакиллардан иборат.
Штайнмайер номзодини ёқлаб 1435 сайловчидан 1045 нафари овоз берган. Йиғилишнинг 86 аъзоси бетараф қолган. Яна 294 киши бошқа номзодларга овоз берган. Штайнмайеран ташқари яна уч киши ўз номзодини кўрсатганди.
66 ёшли Франк-Вальтер Штайнмайер 2017 йил 19 мартидан буён Германия президенти лавозимни эгаллаб келмоқда. Ўшанда сиёсатчи Йоахим Гаукнинг ўрнини эгаллаганди.
Германиянинг 40 ёшга етган ва сайланиш ҳуқуқига эга ҳар бир фуқароси мамлакат президенти бўлиши мумкин. Президент 5 йилга сайланади, бу лавозимга фақат бир марта қайта сайланиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0