Маданият

Тошкентдаги “Авиасозлар” саройини тўлиқ реконструкция қилиш бошланди – фото

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Яшнобод туманидаги мазкур саройни энг янги андозалар асосида қайта тиклаш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” саройининг тўлиқ реконструкцияси бошланди. Бу ҳақда Яшнобод туман ҳокимлиги хабар қилди.

“Авиасозлар” саройининг қайта уйғониши! Тошкент шаҳри ва Яшнобод туман ҳокимликларининг қарорлари асосида “Авиасозлар” саройининг тўлиқ реконструкцияси бошланди”, - дейилган хабарда

Таъкидланишича, туман аҳолиси учун мазкур саройни энг янги андозалар асосида қайта тиклаш режалаштирилган.

Шунингдек, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ташкил этиш мақсадида сарой атрофида сайёҳлик ва дам олиш боғи барпо этилади.
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
Янгиликлар лентаси
0