Дунёда

Бердимуҳамедовнинг ўғли президентлик сайловида номзод сифатида қатнашади

© Sputnik / Александр Астафьев / Фотобанкка ўтиш Сердар Бердымухамедов
 Сердар Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сердар Бердимуҳамедов номзоди “Туркманистон Демократик партияси” томонидан илгари сурилди.
Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов номзоди “Туркманистон Демократик партияси” томонидан илгари сурилди.
Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 12 март куни бўлиб ўтади.
Туркманистонда душанба кунидан бошлаб президент сайлови кампанияси бошланди.
Мамлакат сиёсий партиялари ўз қурилтойларида номзодларини илгари суришади. Туркманистонда учта сиёсий партия мавжуд: Туркманистон демократик партияси, Туркманистон аграр партияси ва Туркманистон саноатчилари ва тадбиркорлари партияси.
Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 15 йил Туркманистон ҳудудида муқим яшаётган мамлакат фуқароси Туркманистон президенти этиб сайланиши мумкин. Туркманистон президенти бевосита халқ томонидан 7 йилга сайланади.
Туркманистонда сўнгги бор президент сайлови 2017 йилда бўлиб ўтган эди. Навбатдаги 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди.
Аввалроқ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳокимиятни ёш раҳбарларга топшириш ниятида эканини маълум қилганди.
Кейинроқ Туркманистон Марказий сайлов комиссияси раиси ёрдамчиси мамлакат президенти топшириғига асосан 12 март куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловига тайёргарлик бошланганини хабар қилди.
Янгиликлар лентаси
0