Жамият

Коронавирус: Ўзбекистонда касалланиш кескин камайди

© Sputnik / Илья ПиталевОбразцы для исследования на коронавирусную инфекцию
Образцы для исследования на коронавирусную инфекцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кеча коронавирусдан соғайганлар касалланганлардан уч баравар кўп бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Кеча, 13 февраль куни, Ўзбекистонда 322 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланиш кундан-кунга камаймоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Энг кўп касалланиш Тошкент шаҳри (122), Тошкент вилояти (56) ва Сурхондарё вилоятида (19) қайд этилган.
Қолган аниқланган янги касалланиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон Республикасида – 13;
Жиззах вилоятида – 6;
Андижон вилоятида – 15;
Қашқадарё вилоятида – 14;
Навоий вилоятида – 8;
Бухоро вилоятида – 11;
Наманган вилоятида – 7;
Самарқанд вилоятида – 18;
Сирдарё вилоятида – 11;
Фарғона вилоятида – 13;
Хоразм вилоятида – 14.
Мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 233 761 нафарга етган. Шулардан 218 078 (+1023) нафари тузалиб кетган.
Шунингдек, 3 бемор вафот этиб, ковид қурбонлари сони 1604 нафарни ташкил этмоқда. Кеча 61 нафар кишида пневмония аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0