Толибон* Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарага ўз армиясини жўнатишини маълум қилди

© AFP 2023 / JAVED TANVEERАфганские талибы
Афганские талибы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2022
Oбуна бўлиш
Толибон* Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарага қўшинларнинг катта гуруҳини жўнатишини маълум қилди.
Толибон* Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарага қўшинларнинг катта гуруҳини юборади. Бу ҳақда толибларнинг бош штаби раҳбари Қори Фасиҳуддин Фитрат маълум қилди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
“Мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларига жойлаштирилган НАТО ва АҚШнинг энг замонавий технологиялари билан қуролланган 10 минг кишилик қудратли армия ҳар қандай қуролли ҳаракатга қарши чора кўради, — деб ёзган у Twitter саҳифасида.
Толибон* вакили айнан қайси вилоятни назарда тутгани тушунарсиз, Афғонистон шимолда Ўзбекистон билан Балх, шимолий-шарқда эса Тожикистон билан 3та вилоят: Қундуз, Тахор ва Бадахшон билан чегарадош.
Аввалроқ КХШТ Бирлашган штаби раҳбари Анатолий Сидоров Афғонистоннинг шимолий чегараларида 40тага яқин ўқув лагер фаолият юритаётгани, у ерда турли террорчи гуруҳларнинг 5 мингдан ортиқ жангари жойлашганини маълум қилганди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу британиялик ҳамкасби Бен Уоллес билан суҳбатда Афғонистон шимолидаги террорчилар сони ҳақида гапирди. Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари минтақадаги “Ислом давлати”** террорчилари сони 2 баробарга ошганини айтди.
Шойгу Ғарб коалицияси қўшинлари қолдириб кетган қуроллардан террорчилар томонидан фойдаланилганидан хавотирлик билдирди, қуролларнинг тахминий нархини 80 млрд $га баҳоланади.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
* ИШИД, ИД – “Ислом давлат” ташкилоти Россия Федерацияси Олий судининг 2014 йил 29-декабрдаги қарори билан террорчи ташкилот деб тан олинган.
Янгиликлар лентаси
0