Туркманистонда президент сайлови кампанияси бошланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Ашхабад
Города мира. Ашхабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2022
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳокимиятни ёш раҳбарларга топшириш ниятида эканини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Туркманистонда душанба кунидан бошлаб президент сайлови кампанияси бошланди. Унинг биринчи босқичи номзодларни илгари суриш, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Мамлакат сиёсий партиялари ўз қурилтойларида номзодларини илгари суришади. Туркманистонда учта сиёсий партия мавжуд: Туркманистон демократик партияси, Туркманистон аграр партияси ва Туркманистон саноатчилари ва тадбиркорлари партияси.
Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 15 йил Туркманистон ҳудудида муқим яшаётган мамлакат фуқароси Туркманистон президенти этиб сайланиши мумкин. Туркманистон президенти бевосита халқ томонидан 7 йилга сайланади.
Туркманистонда сўнгги бор президент сайлови 2017 йилда бўлиб ўтган эди. Навбатдаги 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди.
Аввалроқ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳокимиятни ёш раҳбарларга топшириш ниятида эканини маълум қилган эди. Кейинроқ Туркманистон Марказий сайлов комиссияси раиси ёрдамчиси мамлакат президенти топшириғига асосан 12 март куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловига тайёргарлик бошланганини хабар қилди.
Янгиликлар лентаси
0