Ҳодисалар

“Асака банк” ходимларига қидирув эълон қилинди

© Sputnik / Илья Наймушин / Фотобанкка ўтишМигалка
Мигалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Асака банк” ходимларига қидирув эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси Муродов (собиқ), кредитлаш бўлими бошлиғи Ядгаров, “Асакабанк” АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевлар Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида “Grand Buxara Agro” МЧЖ раҳбари Бахронов, “Kafil sug’urta” МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмоновлар билан ўзаро жиноий тил бириктиради.
Натижада хорижий валюта асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирилади. Кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига 503 минг доллар миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда банк собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевларга қидирув эълон қилинган.
Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари суд олдида жавоб бермоқда.
Янгиликлар лентаси
0