Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Парҳез вақтида ширинликдан бутунлай воз кечиш тўғрими

© Depositphotos.com / Belchonock Девушка лежит и есть шоколад
Девушка лежит и есть шоколад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2022
Oбуна бўлиш
Ортиқча вазн ташламоқчи бўлган аёллар ишни биринчи навбатда рациондан ширинликларни бутунлай чиқариб ташлашдан бошлайди. Бу саломатлик учун қанчалик тўғри?
Шубҳасиз, вазн ортиши, семиришда ширинлик жиддий омиллардан бири саналади.
Бироқ парҳезда ширинликдан бутунлай воз кечиш саломатликка жиддий зарар етказиши ҳам мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига парҳезшунос Евгения Белих маълум қилди.
“Парҳез – организм учун катта стресс. Бироқ ширинликлардан умуман воз кечиш ҳам мумкин эмас - бу тушкунлик, апатия ва асабийликка сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли парҳез вақтида ҳам организм ширинлик истеъмол қилиб туриши лозим. Бир кунда 30 грамм қора шоколад зарар қилмайди, аксинча, кайфият кўтарилади. Организм ҳам стрессни енгилроқ ўтказади”, - деб таъкидлайди мутахассис.
Бутун дунёда парҳезшунослар томонидан турли хилдаги парҳез менюлари ва методикалари ишлаб чиқилган. Парҳез учун махсус менюларнинг кўпчилигида аччиқ шоколад ҳам учрайди. Чунки шоколад таркибида кофеин ва теобромин каби метаболизм фаолиятини яхшилайдиган ва вазн ташлашга сабаб бўлувчи моддалар мавжуд.
“Кўп миқдордаги ёғ ва юқори калориялиги туфайли шоколад иштаҳани тезда йўқотади ва очлик ҳиссини тўйинтиради. Парҳез вақтида кўпроқ истеъмол қилинадиган углеводлар эса тез ҳазм бўлади. Ва шундан тез-тез очлик ҳисси пайдо бўлади. Шоколад эса таркибида какао сабаб тез ҳазм бўладиган маҳсулотлар сирасига кирмайди”, - дейди шифокор.

Мавзуга оид:

Озишни истасангиз ушбу маҳсулотларни истеъмол қилманг
Қон босимини туширувчи энг яхши маҳсулот маълум бўлди
Коронавирусдан сўнг организмни тиклашга ёрдам берадиган ичимликлар
Қайси маҳсулот қорин ёғларни эритишга ёрдам беради?
Янгиликлар лентаси
0