Қайси хорижий ОТМлар дипломи Ўзбекистонда имтиҳонсиз тан олинади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВручение дипломов с отличием выпускникам МГУ им. М.В.Ломоносова
Вручение дипломов с отличием выпускникам МГУ им. М.В.Ломоносова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро тан олинган 1000 талик рўйхатига киритилган ОТМларинг 2022 йил учун рўйхати тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий олий таълим муассасалари рўйхатини тасдиқланди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси хабар берди.
Quacquarelli Symonds (QS) World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities ташкилотлари томонидан халқаро ОТМ рейтингида биринчи 1000 талик таълим муассасаларининг 2022 йил учун рўйхати эълон қилинди.
Рўйхатдан, жумладан, Россиянинг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО), Бауман номидаги Москва давлат техник университети, Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Казань, Томск ва бошқа шаҳарлари университетлари ўрин олган. Унда Марказий Осиёдан фақат Қозоғистоннинг бир неча олийгоҳи бор.
Таъкидлаш жоизки, ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги қарорида белгиланган. Тан олишни тасдиқлатиш учун талабгорлар бевосита Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиши керак.
Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Янгиликлар лентаси
0