Россия

Россия Думаси ДНР ва ЛНРни тан олиш учун овоз берди

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Фотобанкка ўтишЗдание Государственной Думы РФ
Здание Государственной Думы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Зюганов: Украинада вазият хавотирли. ДНР ва ЛНРни тан олиш - олдинга қараб қўйилган қадам бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россия Давлат Думаси Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлаш учун овоз берди. РИА Новости хабарига асосан.
Депутатлар Коммунистик партия ташаббуси билан ишлаб чиқилган, ДНР ва ЛНРни тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси учун овоз беришди. 350 нафар депутат ушбу қонун лойиҳасини амалга ошириш учун овоз берган, 16 киши қарши овоз берган ва бир киши бетараф қолган.
Парламент қуйи палатаси спикери Вячеслав Володин айтишига кўра, янги қонун лойиҳаси дарҳол президент тасдиғи учун юборилади.
Володин айтишига кўра, Вашингтон ва Европа давлатлари Украинага қурол-аслаҳа етказиб бермоқда, Киев Минск шартномалари шартларини бажаришдан воз кечмоқда. Буларнинг барчаси ушбу ҳудудда яшаётган Россия фуқаролари ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид туғдирмоқда.
"Депутатлар ДНР ва ЛНРни тан олиш ушбу республикалар аҳолисини ташқи хавфлардан ҳимоя қилиш учун асос яратади ва ҳудудда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига хизмат қилади", - деди Володин.
Россия коммунистик партияси депутатлари (КПРФ) 19 январь куни Россия президенти номига Донбасснинг ушбу икки респубуликасини мустақил давлатлар сифатида тан олиш, уларнинг раҳбарияти ва РФ орасида давлатлараро мулоқот ўрнатиш учун ҳуқуқий асос яратиш тўғрисида мурожаатнома йўллаш ташаббуси билан чиққан эди.
КПРФ раҳбари Геннадий Зюганов айтишига кўра, Украинада вазият хавотирли ҳамда ДНР ва ЛНРни тан олиш бўйича қилинаётган ишлар - олдинга қараб қўйилган қадам бўлади.
Янгиликлар лентаси
0