Жамият

Давлатнинг бир сўмига хиёнат қилганим йўқ - Ортиқхўжаев

© Рамиз БахтияровЖахонгир Артикходжаев, исполняющий обязанности хокима города Ташкента
Жахонгир Артикходжаев, исполняющий обязанности хокима города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрида сўнгги 3,5 йил давомида ҳомийлар томонидан амалга оширилган хайрия ишлари ҳақида ҳикоя қилиб берди.
ТОШКЕНТ, 16 фев – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3,5 йил ҳокимлик қилган даврида давлатнинг бир сўмига хиёнат қилмаганини хабар қилди.
"Мен 3,5 йил ишлаган бўлсам давлатга бир сўм ҳам хиёнат қилганим йўқ. Ёнимдан қўшган бўлсам борки лекин олганим йўқ", - деди Ортиқхўжаев.
- Биласизлар мен олтин катта компания раҳбари бўлганман, сиёсатчи бўлмаганман. <...> Ҳозир Мен олдин ишлаган компания Акфа, Артел кўп нарсадан воз кечаяпти. Фақат ишлаб чиқаришни сақлаб қолади қолган бизнесларни сотаяпти. Бу йил ҳам Экобозорни сотди. Унинг ярмини қарзларига тўлади қолган ярмини давлатга ўтказиб берди.
Акфа медлайн деган компания ҳам ўтган йили 75та юраги порок бўлган болани операция қилган бўлса бу йил 200та қилиб беради. Айтмоқчи эмасдим яна айтдим.
Акфа ва Артел компаниялар ҳам бу йил ҳам 80 миллиард ҳайрия қилишини билдирган. Бу пуллар чорраҳаларга, маҳалларлар ичини асфальт қилишга ишлатилади.

Мен шаҳар ҳокими бўлишдан олдин 35 та мошинам бор эди. Мен мошинани жуда яхши кўраман. Ҳозир 6 та қолган. Яқинда яна 1 та машинани аукционга қўяман ва юраги порок бўлган болаларга сарфлаймиз.

Мени айбим – қилган ишларимни айтмаганим. Айтиб туриш керак экан. Сергелида уйи йўқ одамларга, подвалларда, подъездларда яшаб юрганларга 400та квартира совға қилганмиз. Айтганим йўқ эди. Бугун афсусланаяпман, - деди Ортиқхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча кунда Тошкентда Космонавтлар хиёбонида ҳамда Навоий шоҳ кўчасида ўтказилаётган реконструкция ишлари юзасидан бир неча маҳаллий нашрларда шаҳар ҳокимлигининг фаоляти танқид қилинган эди. Хусусан, Космонавтлар хиёбонида рухсатнома олмасдан ишлар бошлангани ва Навоий кўчасида пиёдалар хавфсизлигига етарлича эътибор берилмагани туфайли.
Янгиликлар лентаси
0