Маданий мерос объектларига зарар етказганлар 7 йилгача қамалиши мумкин

© SputnikДостопримечательности в Бухаре
Достопримечательности в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Жиноят кодексига тегишли ўзгартириш киритилди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистонда маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Тегишли қонунга президент имзо чекди.
Янги қонун билан Жиноят кодексининг 132-моддасига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:
такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Уни содир этган фуқаролар БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахслар эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима тортилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0