Сиёсат

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

© Пресс-служба ГенпрокуратурыБектош Сайипов
Бектош Сайипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бош прокурор тегишли буйруққа имзо чекди.
Тайинловга қадар Сайипов Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг собиқ прокурори Жаҳонгир Ҳатамов Самарқанд вилоятида янги прокурор сифатида иш бошлагани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0