Ўзбекистон чегараси яқинида афғон жангчиларининг ҳаракати кузатилмаяпти

© AFP / FARSHAD USYANМост через границу между Узбекистаном и Афганистаном
Мост через границу между Узбекистаном и Афганистаном  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон чегараси яқинида афғон қўшинларининг тўпланиши кузатилмаяпти.
Бу ҳақда РИА Новостига Тошкентдаги расмий доиралардаги манба маълум қилди.
Аввалроқ ОАВларда Афғонистон янги ҳокимияти Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитратга таяниб, Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга 10 минг жангчи жўнатилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Тошкентдаги манбага кўра, “Толибон”* бош штаб бошлиғига алоқадор деб айтилган баёнот – ёлғон, чегара томон ҳеч қандай қўшинларнинг ҳаракати кузатилаётгани йўқ.
Таъкидланишича, ўтган йилнинг декабрь ойида “Толибон”* вакиллари армия бош штаби раҳбари Фитратга тегишлилиги айтилган твиттердаги саҳифа сохта экани ҳақида хабар берганди.
Толибон* мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб кеча RTAга берган интервьюсида Афғонистон ҳеч қайси давлатга таҳдид солмаслигини айтди.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0