Пекин-2022: Комилжон Тўхтаев мусобақадан четлаштирилди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаКомилжон Тухтаев начал своё участие в зимних Олимпийских играх Пекин-2022
Комилжон Тухтаев начал своё участие в зимних Олимпийских играх Пекин-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонлик тоғ чанғичи марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйди ва бу мусобақадан четлаштирилишига сабаб бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Комилжон Тўхтаев слалом йўналишида мусобақадан четлаштирилди.
Ҳакамлар ўзбекистонлик тоғ чанғичининг слалом дастуридаги чиқишини йўл қўйилган хато сабаб ҳисобга олишмади. Маълумки, спортчилар трасса бўйлаб ҳаракат давомида ҳар бир дарвозани босиб ўтишлари лозим.
“Ҳамюртимиз марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйди ва бунинг натижасида мусобақадан четлаштирилди. Шу билан спортчимизнинг Пекин-2022 даги иштироки эрта якунланди”, - дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Комилжон Тўхтаев 13 февраль куни гигант слалом йўналишида 29-ўринни эгаллаган эди.

Мавзуга оид:

Комилжон Тўхтаев Пекин-2022 Олимпиадасида ўз иштирокини бошлади - видео
Ўзбекистон қишки Олимпия ўйинларида иштироки тарихи
Комилжон Тўхтаев Пекинда машғулотлар қандай ўтаётганини кўрсатди - видео
Янгиликлар лентаси
0