Колумнистлар

Россия Европа иқтисодини барбод қилиши мумкин

© Sputnik / Екатерина Соловьева / Фотобанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Германии
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Европа Россияга газига муҳтож, суюлтирилган газ унинг ўрнини боса олмайди. Ушбу вазиятда ЕИ Россия билан "санкциялар ўйинига" тайёрми?
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россиянинг Украинага “бостириб киришини” кутаётган Ғарб бизга қарши “дўзах санкцияларини” тайёрламоқда. Лекин улар Европага жуда қимматга тушиши мумкин. Бундан саноат, савдо ва банклар зарар кўради. Энергетиклар ҳовурдан тушишни сўрашмоқда: ахир Европа учун Россия газининг муқобили йўқ. Бундай вазиятда ЕИ бундай хавфли ўйинлар ўйнаши тўғрими?

Бошланиш арафасида

Вашингтон ва Брюсселдан Москвага нисбатан айтилаётган таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда: халқаро молия бозорларига киришни ёпиш, SWIFT банклараро тўлов тизимидан ўчириш, ХВЖ фондларига мораторий киритиш ва бошқалар. Буюк Британия эса Россия компаниялари ва бизнесменлари активларига чеклов киритишга тайёрланмоқда. У ерда бунинг учун керакли қонунлар асоси тайёрлаб қўйилди.
Лекин Ғарб иқтисодчилари уларни огоҳлантиришмоқда: европаликлар бундай қадамлар ЕИ учун қандай оқибатларга олиб келишидан улар бехабар, деб ёзади Financial Times. Керак бўлса Москва ўз қўлидаги кузирларни ишга солади, масалан газ етказиб беришни қисқартиради.
Буюк Британия фойдаланаётган ёнилғисининг ярмидан кўпи – Норвегия, Қатар ва Россиядан олиб келинади. Таҳлилчилар хулосасига кўра 2030 йилга қадар ушбу кўрсатгичлар 70%гача, 2040 йилга қадар – 80%гача ошишини башорат қилишмоқда. 2050 йилга келиб Британи Шимолий денгизда ўзи қазиб олаётган газ унинг 15% эҳтиёжини қоплайди холос.
Энди энг асосий савол – Европа қандай санкциялар киритиши мумкин? Энергетика соҳасида Россияга муҳтожлик улкан – табиий газнинг 46% Россиядан олиб келинади. Халқаро таҳдидларни баҳолаш билан шуғулланувчи COFACE компаниясига кўра, ЕИнинг Россияга қарши чекловларини “қурол” дейиш нотўғри.
Нефт соҳасида ўша вазият. COFACE айтишига кўра, ҳар қандай нефт оқимларини чеклаш унинг Хитойга йўналтирилишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида – нархлар ошишига. Европага углеводород етказиб берувчи Украина қувурларида узилиш бўлиши мумкин. Масалан "Дружба — Юг" ва "Одесса — Броды — Плок" қувурларида.

Барча фронтлар бўйлаб

Гап фақат энергетика соҳасида эмас. Россия дунёда энг йирик алюминий (глобал бозорнинг 6%) ва мис (10% атрофида) ишлаб чиқарувчисидир.
Хом-ашё инқирози билан бир вақтда дунё бозорларига саноат металлари инқирози ҳам шахдам қадамлар билан кириб келмоқда. Лондон биржасида спот шартномалар қимматлашмоқда. Трейдерлар маҳсулотни тезроқ олиш учун қимматроқ нарх тўлашга ҳам рози бўлишмоқда.
“Ҳозир вазият мисли кўрилмаган даражада экстремал тус олган, - дейди Goldman Sachs таҳлилчиси Николас Сноудон.— Талаб ошишига таклиф ҳеч қандай реакция билдирмаяпти".
Бу сўнгги йилларда кузатилган логистика занжирларидаги узилишлар ва ковид локдауналари оқибати бўлиши мумкин.
Дунёнинг асосий бозорларида мис заҳиралари 400 минг тоннадан сал кўпроқ. Бу бир ҳафтага ҳам етмайди. Алюминий ҳам тугаб бормоқда: Европа ва Хитойдаги металлургия заводлари энергия ресурслари нархи ошиши туфайли ишлаб чиқариш ҳажмларини қисқартирмоқда.
“Русал” компанияси прогнозига кўра, 2022 йилда алюминий дефицити 1,6-1,7 миллион тоннани ташкил қилиши мумкин. COFACE хабар қилишига кўра, келажакда алюминий таклифи қисқариши эҳтимоли катта.
Ундан ташқари Россия дунё бозорига палладийнинг 40%ини етказиб беради. Ушбу металл автомобил саноати, аэрокосмик саноатида қўлланиладиган титанни ишлаб чиқариш учун жуда зарур. Масалан Airbus ва Boeing корпорациялари унга жуда муҳтож. Financial Times ёзишига кўра, янги санкциялар киритилган тақдирда Европа иқтисодига жиддий зарар етказилиши мумкин. BP, Total ва Shell компанияларининг Россиядаги қўшма бизнеслари барбод бўлиши мумкин.
Москвани халқаро тўлов тизимларидан узиш, доллардан чеклаш ҳам ҳея қандай яхши нарсага олиб келмайди. Европалик контрагентлар зарар кўради. Россия бўлса Европа учун бешинчи экспорт бозоридир.
Агар Россия юридик шахслари ҳисоб рақамларидаги йирик маблағлар музлатилган тақдирда банклар ҳам зарар кўради. Россия юридик шахсларининг ЕИ кредит ташқилотлари олдидаги қарзи 60 миллиард долларга яқин. Бу Америка банклари олдидаги қарзларга нисбатан 4 баравар кўп.
Шундай қилиб, Москвага нисбатан киритилиши мумкин бўлган санкциялар олдида Россиядан кўра ЕИга кучлироқ таъсир қилади. Москва Ғарбнинг ҳар қандай душманона қадамларидан зарарни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Муқобили йўқ

Шу вақтнинг ўзида АҚШ ЕИга суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмини рекорд даражага оширмоқда. Ундан ташқари Вашингтон бошқа давлатларни ҳам европаликларга “газдан ёрдам беришга” чақирмоқда. Бир ҳафта олдин ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель айтганидек, импорт йўналишларини диверсификация қилиш керак. Шу сабабли Брюссель Қатар, Озарбайжон ва Жазоир билан алоқа ўрнатмоқда.
“Украинага ҳужум” уюштирилган тақдирда ЕИга ёрдам берувчилар орасида ҳатто Япония ҳам пайдо бўлди. Япония ҳеч қачон суюлтирилган газ экспорти билан шуғулланмаган ва фақат уни импорт қилиш билан шуғулланади. Албатта буларнинг барчаси Европага муқобил газ излаётган америкаликлар учун шунчаки “дўстона қадам”дир, - дейди иқтисодчи Мамдух Саламе.
“Аччиқ ҳақиқат шундан иборатки, Европа учун Россия газининг муқобили йўқ”, - деб ҳисоблайди BCS Global Marketsнинг нефт ва газ бозорлари бўйича таҳлилчиси Рональд Смит.
Capital Economicsнинг бош иқтисодчиси Эндрю Кеннингем айтишига кўра, Россия ва Украина орасида можаро юз берган тақдирда газ нархи декабрьда кузатилган чўққига яна чиқиши мумкин.
Яна бир муаммо ҳам бор: Европада суюлтирилган газ учун инфратузилма жуда камм ривожланган. Уни қуриш ҳам қиммат ва кўп вақт талаб қилади. Чунки олдиндан ҳеч ким суюлтирилган газни табиий газнинг муқобили сифатида ҳисобга олмаган. Бу муаммони ҳозир бир зумда ҳал қилишнинг иложи йўқ, деб хулоса қилди Франциянинг Total Energies компанияси раҳбари Патрик Пуянне. Унинг сўзларига кўра, ҳозир газ фақат Россия туфайли етиб турибди.
Ҳатто америкаликларнинг ўзлари ҳам ушбу коллектив саъй-ҳаракатлар бефойда эканини тан олишмоқда. 2017-йилда ўтказилган энергоресурсларнинг 2050 йилгача таҳлилига кўра, АҚШ Энергетика вазирлиги яқин 20 йил ичида Европа Россия хом ашёсисиз кун кўра олмайди.
Шундай қилиб, Европа Москва билан суҳбат қилишига тўғри келади. Акс ҳолда, Bruegel таҳлилий марказ мутахассислари хулосасига кўра, янги инқироз юз бериши мумкин ва ундан чиқиш учун “қимматбаҳо ва мураккаб ечимлар” керак бўлади.
Янгиликлар лентаси
0