Россия

Россия урушни хоҳламайди – Путин

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с канцлером ФРГ О. Шольцем
Президент РФ В. Путин встретился с канцлером ФРГ О. Шольцем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президенти Россия уруш бўлишини хоҳламаслиги, шунинг учун ҳам Москва хавфсизликни таъминлашга оид музокаралар ўтказишни таклиф қилганини айтди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия уруш бўлишини истамайди, шунинг учун ҳам Европада тенг хавфсизликни таъминлашга оид музокаралар ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шолц билан музокаралар якунида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Буни истаймизми ёки йўқ? Албатта, йўқ”, - дея жавоб берди Россия раҳбари журналистлардан бирининг тегишли саволига.
"Айнан шунинг учун биз музокаралар жараёни тўғрисидаги таклифларимизни илгари сурдик, бунинг натижаси барча , жумладан, мамлакатимиз тенг хавфсизлик тўғрисидаги келишув бўлиши шарт. Афсуски, Москва ўз таклифларига батафсил жавобни олмади”, - деди Путин.
Россия етакчиси Москва ғарблик ҳамкорлар билан хавфсизлик кафолатилари масалалари бўйича дипломатик йўл билан келишиб олиш ниятида эканини қўшимча қилди.
Сўнгги ойларда Россия ва Ғарб муносабатлари янада таранглашди. Вашингтон ва Брюссель Москвани Украинага “ҳужум қилишга” тайёргарлик кўришда айбламоқда ва бунинг ортидан Шарқий Европада қўшинлари сонини кўпайтирмоқда.
Россия унга қўйилаётган уйдирма айбловларни рад этмоқда ва Киев Минск келишувларига риоя қилмаётганини эслатмоқда: Украина ҳукумати Донбассдаги чегара ҳудуди бўйлаб армияси шахсий таркибининг ярмини тўплади ва кўнгиллиларни тақиқланган қурол билан отмоқда.
Кремль ва Россия ТИВ “тажовуз ҳақидаги” ахборот ҳужумининг мақсади Россия чегаралари яқинида чет эл қўшинлари сонини ошириш эканини бир неча марта такрорлаган. АҚШ ва НАТО Украинани қурол-яроғ билан таъминлаб, уни ҳарбий ҳаракатларга ундамоқда ва бу ўз навбатида вазият кескинлашишининг асосий сабаби.
Ўтган йил охирида Москва Брюссель ва Вашингтонга хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳаларини топширди. Асосий талаблардан бири НАТОнинг шарққа силжимаслиги бўлган. Россия ТИВ хабарига кўра, Ғарб ўзининг ёзма жавобида айнан шу талабни эътиборсиз қолдирган.

Мавзуга оид:

Путин Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавобни маъқуллади - Песков
Кремль Путин ва Байден суҳбати тафсилотларини очиқлади
Лавров Зеленский Ғарбга нима учун кераклигини тахмин қилди
“НАТО билан жанг қилишимиз керакми”: Путин Макрон билан музокаралардан сўнг нималар деди
Янгиликлар лентаси
0