Тошкент вилоятида банкомат ўғирлаган учовлон қўлга тушди

Банкомат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида банкомат ўғирлаган кишилар қўлга тушди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. “Kapitalbank” АТБ амалиёт бошқарувчиси Ўртачирчиқ туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 26 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс томонидан Ўртачирчиқ тумани Тошкент йўли кўчасига ўрнатилган “Kapitalbank”га тегишли бўлган баҳоси 145 млн. сўмлик банкомат ўғирлаб кетилганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Тергов депатаменти хабар қилди.
Ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, жиноятни Ўртачирчиқ туманида яшовчи 24 ёшли Э.А., 22 ёшли С.Н. ва 23 ёшли Ю.Д.,лар томонидан бир гуруҳ бўлиб содир этилганлиги аниқланди.
Тергов давомида, қонунбузарлардан банкоматни қаерга яширганлари сўралганда, улар банкоматни темир жисм ёрдамида бузиб очишганликлари, бироқ банкомат ичида пул бўлмаганлиги сабабли уни Тошкент шаҳар Бектемир туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсига ташлаб юборишганликларини маълум қилишди.
Ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0