Иқтисод

Аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишПастухи загоняют стадо овец в загон, архивное фото
Пастухи загоняют стадо овец в загон, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Президент бу йил чорвачиликда, қўй-эчкичиликда, пиллачиликда 1,6 млн аҳоли бандлигини таъминлаш имкони борлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолига кооперация асосида 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади. Бу мақсадлар учун 100 миллион доллар йўналтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида чорвачилик соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Давлат раҳбари бу йил чорвачиликда камида 300 минг, қўй-эчкичиликда 150 минг, пиллачиликда 1 миллион 200 минг, жами 1 миллион 650 минг аҳоли бандлигини таъминлаш имкони борлигини таъкидлади.
Бунинг учун, аввало, хонадонларда кооперация орқали чорвани кўпайтириш керак.
Таъкидланишича, жорий йил февралдан бошлаб хорижий кредитлар 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади. Кредит фоизининг 14 фоиздан юқори қисмига компенсация ҳамда кредит суммасининг 50 фоизига кафиллик берилади.
Бундан ташқари, гидропоника усулида озуқа етиштириш учун ускуналар харажатининг 20 фоизи қопланади.
Янгиликлар лентаси
0