Жамият

Дин ишлари бўйича қўмита аҳолига мурожаат қилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровПразднование Намаз хайит в Ташкенте
Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мурожаатда келтирилишича, охирги вақтда ижтимоий тармоқларда айрим шахслар ва диний соҳа вакилларининг мамлакатнинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолашга уринишлари кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Дин ишлари бўйича қўмита ижтимоий тармоқларда диний масала ҳамда Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги позицияси борасида турли баҳс-мунозаралар тарқалаётгани сабаб фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Қўмита Ўзбекистон дунёвий, ҳуқуқий демократик, кўп миллатли ва турли конфессияли давлатлигини эслатган. Қонунчиликда ҳеч қайси динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирор-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.
Таъкидланишича, турли миллат ва конфессия вакиллари истиқомат қиладиган жамиятда қонун билан ўрнатилган ва ижтимоий келишув асосида тартибга солинадиган муносабатларга қарши ҳар қандай турдаги ножоиз хатти-ҳаракат, гап-сўз ва саъй-ҳаракат турли динларга эътиқод қилувчи аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келишига ҳамда дискриминация ва турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида давлат идоралари масъул ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг дунёвий, ҳуқуқий демократик давлат тамойилларидан келиб чиқиб, жамиятда қонун устуворлиги эслатилган чиқишларига нисбатан айрим шахслар, шу жумладан, диний соҳа вакиллари турли муносабат билдирмоқда.
Қўмита Адлия вазирлиги мамлакатда диний ташкилотларни рўйхатга олувчи ягона ваколатли давлат органи ҳисобланишини ҳамда диний ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Конституцияси, қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва ўз устави қоидаларига риоя этиши устидан назоратни олиб боришини эслатган.
“Хулоса ўрнида, фуқароларимиздан диний мавзу ўта хассос эканини эътиборга олиб, интернет ва ижтимоий тармоқларда диний масала ҳамда давлатнинг дин соҳасидаги позициясига муносабат билдирганда холис бўлиш, айни вақтда, давлатнинг дунёвий демократик тамойилларини қатъий ёдда тутган ҳолда шахсий қарашларини оммавий муносабат сифатида талқин қилмасликларини сўраб қоламиз”, - дея хулоса қилган Дин ишлари бўйича қўмита.
Аввалроқ адлия вазири Русланбек жамоатчиликка ҳисоботи давомида диний ташкилотларнинг баъзи домлалари маърузалари жамиятда бўлинишга олиб келаётганлигини таъкидлаган эди. У вазирлик ушбу соҳани назорат қилишини эслатиб, “Ўзининг диний ўлчовлари, уйидаги қарашлари билан жамиятга ўлчов қўйишга йўл қўймаймиз, чунки қонун бор” деган эди.
Кейин ижтимоий тармоқларда айрим диний соҳа вакилларининг адлия вазирининг сўзларига билдирган муносабатлари тарқалди.
Янгиликлар лентаси
0