ExxonMobil Ўзбекистонда синтетик мойлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

© ИА «Жахон» / Анвар Ильясов20-я юбилейная Международная выставка и конференция «Нефть и газ Узбекистана – OGU 2016»
20-я юбилейная Международная выставка и конференция «Нефть и газ Узбекистана – OGU 2016» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Oбуна бўлиш
Uzbekistan GTL заводи негизида 100 минг тоннагача синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти мавжуд.
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. АҚШнинг ExxonMobil компанияси “Uzbekistan GTL” заводи негизида синтетик мойлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.
“ExxonMobil” Ўзбекистонда синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқда. Ўзбекистондаги GTL заводи негизида 100 минг тоннагача синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти мавжуд бўлиб, бу келажакда республикада юқори сифатли мотор мойларини тўлақонли ишлаб чиқаришни яратиш имконини беради, - дейилган хабарда.
ExxonMobil - дунёдаги энг йирик нефт компанияларидан биридир. Штаб квартираси АҚШнинг Техас штатида жойлашган. Компания Осиё ва Шимолий Америка ҳудудида нефт ва газ қазиб олиш билан шуғулланади.
Вид сверху на завод Uzbekistan GTL - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan GTL

Uzbekistan GTL заводи дунёда энг технологик илғор углеводородларни қайта ишлаш корхоналаридан биридир. Корхона Sasol технологияси асосида табиий газни чуқур қайта ишлаш йўли билан юқори сифатли авиация керосини, дизель ёнилғиси, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаради. Uzbekistan GTL Марказий Осиёдаги энг йирик инвестицион лойиҳалардан бири бўлиб, унинг умумий қиймати $ 3,61 млрд.ни ташкил қилади. Лойиҳанинг асосий мақсади - углеводородлар импортини камайтириш. Корхона йилига 1 млрд. долларлик импорти ўрнини босувчи нефт маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0