Фарғонада қўёш батареясида ишлайдиган кўчма светофорлар ўрнатилмоқда

© Pixabay.com/ dimitrisvetsikas1969Панель солнечных батарей
Панель солнечных батарей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Oбуна бўлиш
Фарғонада йўл бўйларида қурилган умумтаълим мактаблари олдида 22 та қуёш панелли светофорлар ўрнатилди.
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Фарғонанинг гавжум кўчаларида қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақида ЎзА хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, Фарғона вилоятининг одам гавжум жойлари, бозорлар ва мактаблар олдида қуёш панелли светофорлар ўрнатилмоқда ва сунъий нотекисликлар қурилмоқда.
Хусусан, йўл бўйларида қурилган умумтаълим мактаблари олдида 22 та қуёш панелли светофорлар ўрнатилган. Шунингдек ўқувчилар хавфсизлиги учун 125 та таълим муассасалари олдида сунъий нотекисликлар қурилган ҳамда пиёдалар ўтиш жойларига 132 та ёритиш мосламалари ўрнатилган.
Йил давомида яна 462та таълим муассасалари олдида ана шундай нотекисликлар қуриш режалаштирилган.
© УзАСветофор на солнечных панелях в Фергане
Светофор на солнечных панелях в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Светофор на солнечных панелях в Фергане
Қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорлар Фарғона политехника институти олимлари томонидан яратилган бўлиб “Олтиариқ-инновация” корхонаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилмоқда.
Дастлаб Ёзёвон туманида синовдан ўтказилган кўчма светофор ижобий самара берди. Хусусан у энергия тежамкор, исталган ерга ўрнатилиши мумкин ва одатий светофорлардан анча арзон. Хусусан мобил светофор 15 миллион, пиёдалар учун мўлжаллангани 40 миллион, чорраҳаларда қўлланадигани эса 100 миллион сўм атрофида, дейилган хабарда.
Статистик маълумотларга кўра, ўтган йилда Фарғона вилоятида 1 469 та ЙТҲ содир бўлган ва уларда 257 нафар фуқаро вафот этган, 1 387 нафар жароҳатланган. ЙТҲларнинг 617 таси пиёдалар, 366 таси болалар, 319 та велосипедчилар иштирокида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекеистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўлларда хавфсизликни таъминлаш, ЙТҲ оқибатида ўлимлар сонини камайтиришга бағишланган мажлис бўлиб ўтган эди. Унда давлат раҳбари ушбу соҳадаги ишларни қаттиқ танқид қилиб бир қатор раҳбарларни лавозимидан бўшатган эди.
Янгиликлар лентаси
0