Жамият

Ўзбекистон йўлларида кимлар кўпроқ ЙТҲга учраётгани маълум бўлди

© ГУВД ТашкентаДТП в Ташкенте с участием машины скорой помощи
ДТП в Ташкенте с участием машины скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон йўлларида 10 мингта ЙТҲ содтир бўлган ва уларда 2426 киши қурбон бўлган.
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2021 йилда Республика йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилини эълон қилди.

Унда кўрсатилишига кўра, 2021 йил давомида Ўзбекистон йўлларида 10001та ЙТҲ содир бўлган ва уларда 2426 киши қурбон бўлган, 9230 киши тан жароҳатлари олган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ – Фарғона вилоятида содир бўлган – 1469та, Тошкент шаҳрида - 1336та, Самарқандда – 1129та, Наманганда - 1082та.
Энг кам ЙТҲ – Сирдарё (202та), Жиззах (321та) ва Навоий вилоятларида содир бўлган.
© МВД УзбекистанаЎзбекистонда ЙТҲлар таҳлили
Ўзбекистонда ЙТҲлар таҳлили - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Ўзбекистонда ЙТҲлар таҳлили
Йўл транспорт ҳодисалари келиб чиқишининг асосий сабаблари сифатида қуйидагилар санаб ўтилган:
20,1% - ҳаракатни ташкил этишдаги муаммолар (2009та ҳолат);
20,1% - белгиланган тезликка риоя қилмаслик (2010та ҳолат);
13,8% - пиёдаларнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши (1380та ҳолат);
11,5 % - пиёдалар ўтиш жойида пиёдани уриб юбориш (1150та ҳолат).
ЙТҲ иштирокчисига айланган ҳайдовчиларнинг аксарияти (40,6%) - 30 ёшгача бўлган ҳайдовчилар экани аниқланган.
© МВД УзбекистанаЎзбекистонда ЙТҲлар таҳлили
Ўзбекистонда ЙТҲлар таҳлили - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Ўзбекистонда ЙТҲлар таҳлили
Аёллар ва эркаклар кесимида 9733 нафар эркак ва 268 нафар аёл киши ЙТҲ иштирокчисига айланган.
Батафсил ИИВ томонидан тайёрланган инфографикада танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекеистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўлларда хавфсизликни таъминлаш, ЙТҲ оқибатида ўлимлар сонини камайтиришга бағишланган мажлис бўлиб ўтган эди. Унда давлат раҳбари ушбу соҳадаги ишларни қаттиқ танқид қилиб бир қатор раҳбарларни лавозимидан бўшатган эди.
Янгиликлар лентаси
0