Имом-хатибларга айрим мавзуда тушунтириш берилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровПразднование Намаз хайит в Ташкенте
Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда баъзи имом домлаларнинг диний эътиқод мавзусида билдирган фикрлари турли муҳокамаларни келтириб чиқармоқда.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик ҳақида тушунтириш берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда баъзи имом домлаларнинг диний эътиқод мавзусида билдирган фикрлари турли муҳокамаларни келтириб чиқармоқда. Шунинг учун Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилиши ўтказилган.
Таъкидланишича, айрим диний ходимларнинг шахсий фикри идоранинг расмий муносабатини ифода этмайди.
“Йиғилишда имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик, ваъз-насиҳатларда одоб-ахлоқ, диний-маърифий қадриятларни асраб-авайлаш, ибодатларни тўғри ва мукаммал адо этиш бўйича мўмин-мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш ҳақида тушунтириш берилди”, - дейилган хабарда.
Идора тизимидаги барча масжид ходимлари эл-юрт манфаати ва фаровонлиги йўлида жамиятда учраб турадиган айрим ижтимоий иллатларга қарши маърифий тарғибот олиб боришда бардавом эканини маълум қилган. Ушбу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик муносабатлари мавжудлигини таъкидлаган.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамоавий ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда амалдаги қонунчиликка риоя этишга, амри маъруф ва наҳйи мункарни Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосида олиб боришга чақиради. Фуқаролардан эса бундай мавзуларни ғаразли мақсадларда ижтимоий тармоқларда оммалаштирмасликни сўрайди”, — дейилади ЎМИ хабарида.

Мавзуга оид:

Дин ишлари бўйича қўмита аҳолига мурожаат қилди
Янгиликлар лентаси
0