Лавров: АҚШ Украинани сиртдан бошқармоқда

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Италии С. Лаврова и Л. Ди Майо
Встреча глав МИД РФ и Италии С. Лаврова и Л. Ди Майо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Ғарб умуман олганда Украинада раҳбарлик қилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Америка Украинани сиртдан бошқармоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Ғарб умуман олганда Украинада раҳбарлик қилмоқда. Америкаликлар аллақачон у ерни сиртдан бошқаришмоқда. Рўй бераётган воқеалардаги барча айбни Россияга ағдариш – бу бизга таниш тактика ва стратегия. У муваффақият билан якунланмайди”, - деди Лавров Москвада бўлиб ўтган италиялик ҳамкасби Луиджи Ди Майо билан учрашувда.

Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Украина атрофидаги вазият кескинлашиши Россияда эмас, балки Ғарбда кўпиртирилиб гапирилаётганини маълум қилган эди.

Мавзуга оид:

Лавров Зеленский Ғарбга нима учун кераклигини тахмин қилди
Агар бу Россияга боғлиқ бўлса, унда уруш бўлмайди - Лавров
Янгиликлар лентаси
0