Иқтисод

Ўзбекистон ва Покистон “аср лойиҳасини” муҳокама қилди

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаУзбекистан и Пакистан обсудили проект строительства Трансафганского коридора
Узбекистан и Пакистан обсудили проект строительства Трансафганского коридора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” лойиҳаси покистонлик ҳамкорлар билан муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Покистон тижорат вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Солиҳ Фаруқий билан учрашувда томонлар инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларида икки мамлакат ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Хусусан, икки мамлакат ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси юзасидан келишишни жадаллаштириш тадбирлари муҳокама қилинди.

“Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Учрашув якунида томонлар кўриб чиқилган муносабатларнинг барча соҳаларида фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Афғонистон ҳудуди орқали ўтадиган янги "Термиз - Мозори Шариф - Кобул - Пешовар" темир йўли Европа Иттифоқи давлатларини Россия, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаш имконини беради.
Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд долларни ташкил қилади. Магистралнинг умумий узунлиги 573 км, транзит салоҳияти эса 20 млн тонна.
Ўзбекистон бу лойиҳани "аср лойиҳаси" деб атамоқда. Хусусан, трансафғон темир йўли республика экспорт салоҳиятини оширишига ва транзит харажатларни камайтиришига, Жанубий Осиё бозорларига ва денгиз портларига яқин ва арзон чиқиш йўли очишига умид қилмоқда.

Мавзуга оид:

Толибон* Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлади
Ўзбекистон трансафғон темир йўли қурилишини қачон бошлайди
РЖД трансафғон темир йўлинининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга тайёр - ОАВ
Трансафғон коридорини амалга ошириш Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга - Сафоев
Янгиликлар лентаси
0