Россия

Путин қонунбузар-мигрантларни зудлик билан Россиядан чиқариб юборишни талаб қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в ежегодном расширенном заседании коллегии МВД России
Президент РФ В. Путин принял участие в ежегодном расширенном заседании коллегии МВД России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Путин ноқонуний ишлаётган мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ноқонуний мигрантлар ва Россия қонунларини бузганларга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўрилиши, жумладан, Россиядан чиқариб юбориш ва мамлакатга киришни тақиқлаш керак, деди Владимир Путин.
“Экстремизмнинг ҳар қандай кўринишлари, ҳуқуқ-тартиботни бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти Россиядан чиқариб юбориш ва келажакда мамлакатимизга киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарорларни тезда қабул қилиш ва ижро этиш учун асос бўлиши керак”, — деди Путин ИИВ ҳайъат йиғилишида.
“Ноқонуний миграция асосида ўз жиноий бизнесини қураётган” жиноий гуруҳларга ҳам оғир оқибатлар бўлиши керак, деб қўшимча қилди президент.
2021 йил 31 январдан президент томонидан киритилган хорижликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш имконини берувчи вақтинчалик чоралар ўз фаолиятини тўхтатди.
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб ноқонуний меҳнат мигрантлари нафақат беш минг рублгача жаримага тортилиши, шунингдек, Россиядан чиқариб юборилиши, мамлакатга қайта киришига ҳам чеклов киритилиши мумкин.
Қонунни бузган иш берувчилар ҳар бир мигрант учун 800 минг рублгача жаримага тортилади.
Ички ишлар вазирлиги Россияда ишлаш учун ҳужжатлари бўлмаган хорижликларга олдиндан ички ишлар органларига мурожаат қилишни тавсия қилади.
Янгиликлар лентаси
0