Колумнистлар

Россия ҳарбийлари Марказий Осиёни қандай ҳимоя қилмоқда?

© Sputnik / Amir Isaev / Фотобанкка ўтишМероприятия по случаю 70-летнего юбилея 201-й российской военной базы, дислоцированной в Душанбе
Мероприятия по случаю 70-летнего юбилея 201-й российской военной базы, дислоцированной в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тожикистон полигонларида жаранглаётган тўплар овозлари Афғонистон томонидаги террорчи гуруҳлар учун огоҳлантирувчи белги бўлмоқда.
Тожикистоннинг тоғли Самбули полигонида Россиянинг Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган 201-ҳарбий базаси аскаралари иштирокида тактик ўқув-машқлари бўлиб ўтмоқда. Гранатамётчилар, Ми-24 зарба берувчи вертолётлар ва кўп мақсадли Ми-8МТВ5-1 вертолётлари экипажлари ҳамда узоқ масофага зарба берувчи С-300ПС зенит ракета мажмуалари экипаж аъзолари ягона режжа асосида ҳаракат қилмоқда. Айтиш жоизки, С-300ПС мажмуаси 25 метр баландликда учаётган кабутар ўлчамидаги учувчисиз аппаратлардан тортиб самолёт ва вертолётларгача қўлланилиши мумкин. Битта С-300 мажмуаси 72 ракета ёрдамида 36та аэродинамик нишонни кафолатли йўқ қилишга қодир.
Тоғли ҳудудда разведка олиб боришга, устувор нишонларни танлаб олишга алоҳида эътибор берилмоқда. Гранатомётчи бўлинмалар 15 февраль куни 40ммли қўл гранаталари ҳамда 30ммли автоматик гранатомётлари ҳамда РПГ-7 ва АГС-17 пулемётлари ёрдамида тоғ дарасида шартли рақибнинг “жанговар колоннасини” йўқ қилиб ташлади. Мото-ўқчиларни ҳаводан 201-ҳарбий базанинг авиагуруҳи қўллаб-қувватлади ва ердаги нишонларга зарба берди.
С-300ПС зенит-ракета мажмуалари бўлинмалари шартли рақибнинг ҳаво зарбасида ҳимоя қилиб туришди. Улар нишонларни “тутиб олиб” кузатувга олишди. Машғулотларда артиллерия ва танк бўлинмалари ва махсус радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари ва алоқачилар ҳам иштирок этди.
Йил бошидан буён 201 ҳарбий база ва унинг ихтиёридаги бўлинмалар томонидан ўқув машғулотлар тўхтовсиз ўтказиб келинмоқда. Январь ойида Ляур ва Самбули полигонларида 1000 нафар ҳарбийлар иштирокида тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди. Мото-ўқчи бўлинмалар артиллерия ва авиация кўмагида мудофаа ва ҳужум машқларини бажаришди.
Афғонистондаги нотинчлик фонида КХШТ жанубий чегараларида Россиянинг фаоллиги ҳамда 201-ҳарбий базанинг кучайтирилиши – ўринли, керак ва етарли чорадир. Афғонистонда 2021 йилнинг август ойида ҳукумат Толибон* қўлига ўтганидан сўнг Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси интенсив равишда кучайтириб келинмоқда. Хусусан у ерга қўшимча 30 та Т-72Б3М танклари, янги БМП-2М ва БТР-82А зирҳли машиналари, "Корнет" танкка қарши бошқарилувчан ракета мажмуалари, "Верба" ҳар қандай ҳавода ишлайдиган мажмуалари, АСВК-М "Корд" снайпер винтовкалари ҳамда АК-12 автоматлари, узоқ масофали реактив пиёдалар ўт пуркагичи, ички ва техник ҳомоя воситалари олиб келинди.

Толиблар янги армияси

“Афғонистон ислом амирлиги” янги армияси бошлиғи Кари Фасихуддин Фитрат 14 февраль куни Афғонистон шимоли Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари яқинига 10 мингта жангарилар жўнатганини эълон қилган эди. Улар АҚШ ва НАТОнинг замонавий техникаси ва қурол аслаҳалари билан жиҳозланган. “Қисқа вақт ичида жанговар самолётлар ушбу кучни қўллаб қувватлашга тайёр бўлади”, - деган эди армия қўмондони.
Афғонистон шимолидаги партизанларни ва рақиб террорчи гуруҳларини бостириш учун бу кучлар етарли эмас албатта. Лекин шу куннинг ўзида Толибон* мудофаа вазирлиги расмий вакили Энаятулла Хоразми сони 150 минг кишидан иборат бўлган янги миллий армия яратиш режасини эълон қилди. Агар ушбу режа амалга ошса, Толибон* армияси сон жиҳатидан Тожикистон (9500 киши), Ўзбекистон (55 минг ), Қозоғистон (45 минг) ва Қирғизистон (12 минг) армияларидан ошиб кетади. АҚШ ва НАТО Афғонистонда керагидан ортиқ миқдорда қурол-аслаҳа қолдириб кетган. 2021 йилнинг август ойига қадар АИР куч тузилмалари сони 352 минг кишидан иборат эди. Улардан 190 минги – армия ҳисобига тўғри келар эди.
Толибон* томонидан янги армия тузиш истиқболи Марказий Осиё учун турли хавотирлидир. Ҳеч ким тан олмаган Қобулдаги янги ҳукумат вакиллари кўп йиллик барча муаммоларни қурол билан ҳал қилиш тажрибасига эга, жумладан молиявий ва иқтисодий муаммоларни ҳам. Ҳарбий марказларда 90 минг номзодлар рўйхатга олинган, лекин Толибон*га ўқимишли тажрибали кадрлар керак. “Амирлик” мудофаа вазирлиги ҳарбий мутахассислардан армияга қайтишни сўрамоқда.
Ашраф Ғани ҳукуматининг учувчилари томонидан хорижга олиб қочиб кетилган ҳарбий техникаларни қайтариш ҳам алоҳида режага киритилган. Бугунга қадар Душанбе ва Тошкент “яхши қўшничилик” муносабатларига зид равишда уларнинг илтимосларига эътибор бермай келмоқда. Бу аниқ эмас, лекин бир кун келиб Марказий Осиё эшигини Толибон*нинг 150 мингли армияси “қоқиши” ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Қозоғистонда яқинда афғонистонлик жангарилар иштирокида бўлиб ўтган норозилик намойишлари ва давлат тўнтаришга уриниш – КХШТни кескин ва қаттиққўллик билан ҳаракат қилишга мажбур қилди. Қозоғистон можароси коллектив хавфсизлик механизмининг самарадорлигининг биринчи синовига айланди. Унинг натижаси юқори баҳога лойиқ. Келажакда КХШТнинг коллектив тезкор кучлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкилот томонидан куч ишлатиш тўғрисидаги қарорни аъзо давлатлар парламентлари эмас президентлари томонидан қабул қилиш ҳақида келишиб олинди.

Нотинч қўшни

Афғонистон қўшн давлатлар учун ҳали узоқ вақт давомида нотинчлик фактори бўлиб қолади. КХШТ учун нейтрал муносабатда бўлган Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан кўра кўпроқ таҳдидлар мавжуд.
Бунга мисол излаб узоққа бориш шарт эмас. Ўзбекистонлик божхоначилар Тошкент вилоятидаги “Ойбек” постида 15 феврал куни йирик партия -230 кг. героин қўлга олишди. Юк автомобили Тожикистондан Россияга қараб йўл олган бўлган.
Ўзбекистон ҳудуди орқали наркотикларни Ғарбий Европага етказиб беришнинг “шимолий йўналиши” ўтган. Европада ушбу героин нархи 14 млн. долларни ташкил қилади. Бу – толиблар наркотраффикни назорат қилмаётганидан ёки қўшни давлатлар миллий хавфсизлигини суистеъмол қилган ҳолда “героинли иқтисоддан” фойда олаётганидан дарак беради.
Толибон* учун КХШТбилан муносабатларни бузишнинг фойдаси йўқ, лекин Қобулда бир қатор молиявий ва иқтисодий муаммолар бор-ки улар толибларни криминал услублардан фойдаланишга мажбур қилиши мумкин. Халқаро наркотик савдогарларнинг йўналишлари – Афғонистондан МДҲ ҳудудига экстремистик ғоялар тарқалишига ҳам олиб келиши мумкин. Афғонистонда бугун 20 мингга яқин террорчи гуруҳлар мавжуд.
Толибларнинг Панжшер устидан сўзсиз назорат ўрнатишга бўлган иштиёқи этник тожиклардан иборат қочқинлар пайдо бўлишига ва улар билан бирга жангарилар ҳам Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши мумкин.
КХШТ бош котиби Станислав Зась бироз олдин Афғонистонда иқтисодий-ижтимоий қийинчиликлар ва гуманитар инқироз даврида террорчилик хавфлари кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирган эди: “Террорчи ва бандитлар гуруҳлари фаоллашмоқда, наркотиклар савдоси одамлар ҳаёт сақлаб қолиш манбааларидан бирига айланмоқда... Бу ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда тожик-авғон черагарасини мустаҳкамлашга максимал эътибор қаратмоқдамиз”.
Яқин вақт ичида Тожкистон ҳудудида КХШТнинг кенг кўламли "Рубеж – 2022" ўқув машқлари бўлиб ўтади. Ҳудудда эса қўшма "Поиск", "Эшелон", "Взаимодействие", "Нерушимое братство – 2022" номли қўшма машғулотлар бўлиб ўтади. Афғонистонда ҳарбий-сиёсий вазият қандай тус олишидан қатъий назар Россия ва КХШТнинг бошқа давлатлари Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик кафолати бўлиб қолади.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида бўлган Толибон* аъзолари.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram-каналига обуна бўлинг
Янгиликлар лентаси
0