Бред Питт яна Анжелина Жолини судга берди

© Sputnik / Aleksei Petrov / Медиабанкка ўтишАктеры Анджелина Джоли и Бред Питт на красной дорожке Каннского кинофестиваля
Актеры Анджелина Джоли и Бред Питт на красной дорожке Каннского кинофестиваля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2022
Oбуна бўлиш
Голливуд актёри Бред Питт собиқ рафиқаси Анжелина Жолини судга берди.
Голливуд актёри Бред Питт собиқ рафиқаси Анжелина Жолига қарши судга ариза билан мурожаат қилди. У актрисани қўшма бизнесдаги улушини россиялик тадбиркорга яширинча сотганликда айбламоқда, деб ёзди “Газета.ru”.
Ўтган йилнинг сентябрида Питт Жолига вино заводидаги ўз улушини сотишга рухсат берган. Лекин у шарт қўйган - харидорнинг номзодини шахсан маъқуллаши керак эди.
Бироқ, октябр ойида актриса собиқ эрини огоҳлантирмасдан тадбиркор Юрий Шефлер компанияси билан шартнома тузди.
Питт энди зарарни қоплаш ва битимни бекор қилишни талаб қилмоқда.
Бред Питт болаларга васийлик қилиш масаласида собиқ рафиқасига судда ютқазганди.
Янгиликлар лентаси
0