Эртага Путин бошчилигида ядровий триада машқлари ўтказилади: баллистик ракеталар отилади

© Sputnik / Stringer / Медиабанкка ўтишПуск баллистической ракеты
Пуск баллистической ракеты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2022
Oбуна бўлиш
Эртага стратегик қўшинлари машқлари ўтказилади: унда баллистик ва қанотли ракеталарни учирилади.
Эртага, 19 феврал куни Россия президенти Владимир Путин бошчилигида стратегик қўшинларининг режа асосида белгиланган машғулотлар ўтказилади, улар давомида баллистик ва қанотли ракеталар учирилади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Машғулотларга Ҳаво-космик қўшинлар, Жанубий ҳарбий округ, Стратегик ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари куч ва воситалари жалб этилган.
Стратегик қўшинларининг машғулотлари аввалроқ ҳарбий қўмондонлик ва назорат органлари, жанговар экипажлар, ҳарбий кемалар экипажлари ва стратегик ракета ташувчиларнинг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёрлигини, шунингдек, стратегик ядровий ва ядровий бўлмаган қуролларнинг ишончлилигини синаш учун режалаштирилганди
Янгиликлар лентаси
0