Ўзбекистон ва Россия олимлари узумнинг янги навларини яратиш бўйича иш олиб бормоқда

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишФестиваль "Золотая гроздь винограда" в Крыму
Фестиваль Золотая гроздь винограда в Крыму - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2022
Oбуна бўлиш
“Курчатов институти” мутахассислари билан ҳамкорликда ўзбекистонлик селексионерлар томонидан яратилган янги навлар экспортбоп бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик ва россиялик узумчилик мутахассислари данаксиз узумнинг янги навларини яратиш устида ишламоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Россиянинг “Курчатов институти” миллий тадқиқот маркази билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйди. Икки давлат олимлари ҳамкорликда узумнинг данаксиз экспортбоп навларини яратиш бўйича иш олиб бормоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Бундан ташқари, биз Россиянинг узумчилик ва виночилик институти “Магарач” билан ҳамкорликда ишлаяпмиз”, — деб қўшимча қилди Хўжаева.
Жорий йилда Ўзбекистоннинг узумчиликка ихтисослашган ҳудудларида 50 минг гектар майдонда янги узумзорлар барпо этилади. Мавжуд узумзорларда эса замонавий агротехнологиялар туфайли яқин уч йилда ҳосил икки баравар кўпайиб, йилига ўртача 3 миллион тоннага етади.
Янгиликлар лентаси
0