Иқтисод

UzAuto Хитой билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқариши мумкин

© SputnikЭлектромобиль на рынке в Сергели
Электромобиль на рынке в Сергели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзавтосаноат Хитойнинг энг йирик электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. UzAuto Хитойнинг энг йирик электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси - BYD Auto Industry билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди.
"Ўзавтосаноат" ва BYD Auto Industry Ltd. ўртасида ўзаро Англашинув Меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик доирасида томонлар Ўзбекистонда янги энергия манбааларида ишловчи енгил автомобиллар, гибридлар, электромобиллар ва электроавтобуслар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганишга келишиб олишди.
Лойиҳа ўз ичига савдо ва сервис хизмат кўрсатиш, жумладан, электромобиллар аккумуляторлари ҳамда электродвигателларга техник хизмат кўрсатиш тармоғларини яратишни ўз ичига олади.
UzAuto и крупнейшая китайская компания по производству электромобилей BYD Auto Industry договорились о сотрудничестве
UzAuto и крупнейшая китайская компания по производству электромобилей BYD Auto Industry договорились о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2022
UzAuto и крупнейшая китайская компания по производству электромобилей BYD Auto Industry договорились о сотрудничестве
Маълумот учун, BYD Auto Industry Co., Ltd. ("Build Your Dreams") – электромобиллар, аккумуляторлар, яримўтказгичлар, электродвигателлар ва бошқа юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
BYD - трансмиллий корхона бўлиб, унинг капиталлашуви $ 100 млрд.ни, ходимлари сони 220 минг кишини ташкил қилади. Компания турли мамлакатларда 8 та заводга, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари эга. BYD янги энергия манбааларида ишлайдиган транспорт савдоси бўйича Хитойда 1-ўринни, дунёда 2-ўринни эгаллайди.
UzAuto и крупнейшая китайская компания по производству электромобилей BYD Auto Industry договорились о сотрудничестве
UzAuto и крупнейшая китайская компания по производству электромобилей BYD Auto Industry договорились о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2022
UzAuto и крупнейшая китайская компания по производству электромобилей BYD Auto Industry договорились о сотрудничестве
Янгиликлар лентаси
0