Спорт

Элдор Шомуродов коронавирусга чалинди

© Jenoa CFC / Instagram Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Рома” клубининг тўрт нафар футболчиси коронавирусга чалинди.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Италиянинг “Рома” клубининг тўрт нафар футболчиси коронавирусга чалинди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.
Ижобий тестлар одатдаги мунтазам текширув натижасида олинди. Клуб касаликка чалинганлар футболчиларни маълум қилмади.

“Тўрт нафар футболчи ўзларини яхши ҳис қилмоқда ва ҳозир уйларида ўзини ўзи яккалаш тартибида даволанмоқда”, — дейилган хабарда.

Беморлар орасида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ва клуб ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян. Ҳар икки футболчи келгусида "Верона"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Асосий жамоанинг қолган футболчилари барча хавфсизлик чораларига риоя қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0