Жамият

Энергия тежовчи лампа ўрнатилиши ҳисобига қанча пул иқтисод қилиш мумкин

© Sputnik / Петр Чернов / Фотобанкка ўтишЭнергосберегающие лампочки
Энергосберегающие лампочки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энергия тежамкор лампа ўрнатилиши ҳисобига бир йилда 156 миллион киловатт/соат электр энергияси тежалишига эришиш мумкин - Энергетика вазирлиги.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Биргина энергия тежамкор лампа ўрнатилиши ҳисобига бир йилда 156 миллион киловатт/соат электр энергияси тежалишига эришиш мумкин.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳукуматнинг қарори билан Ўзбекистонда 2016 йил 1 июлдан қуввати 40 ваттдан юқори бўлган чўғланма лампаларни эркин муомалага чиқариш, 2017 йил 1 январдан эса уларни сотиш тақиқланган. Ҳозирда Ўзбекистонда энергия самарасиз чўғланма лампа ишлаб чиқарилмайди. Айрим маълумотларга кўра, бундай лампалар чет давлатда ишлаб чиқарилади ва экспорт қилинади.
Бугунги кунда ҳам бозор расталарида ушбу 40 ваттдан юқори бўлган, самарадорлиги жуда паст бўлган чўғланма лампалар сотилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, агар фойдаланилаётган 100 ватт қувватли чўғланма лампаларни 7 ватт қувватли энергия тежовчи лампаларга алмаштирилса, сутка давомида 8 соат ишлаганда қуйидагилар сарфланади:
100 ватт қувватли лампа бир кунда ўртача 8 соат ишласа 800 ватт/соат, бир ойда эса 24 киловатт/соат электр энергияси сарфлайди;
7 ватт қувватли энергия тежовчи лампа эса, бир кунда 8 соат ишласа 56 ватт, бир ойда (30 кун) 1,6 киловатт/соат электр энергияси сарфлайди.
Демак, бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 22,4 киловатт/соат электр энергиясини иқтисод қилади. Бу эса электр энергиясининг амалдаги 295 сўм тарифи бўйича ҳисоблаганда, бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 6 608 сўм, бир йилда эса 79 296 сўм иқтисод қилади.
100 ватт қувватли энергия самарасиз лампа берадиган нур ўрнини ундан 15 маротаба энергия тежамкор бўлган 7 ватт қувватли LED лампаси боса олади.
Ўзбекистондаги 7 миллион хонадон мисолида таҳлил қилинса, биргина энергия тежамкор лампа ўрнатилиши ҳисобига бир йилда 156 миллион киловатт/соат электр энергияси тежалишига эришилади. Ушбу бир дона энергия тежамкор лампа орқали тежалган электр энергияси 1 045 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0