Шифокорлар эскалатордан йиқилган боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишНИИ детской онкологии и гематологии РОНЦ имени Н. Н. Блохина
НИИ детской онкологии и гематологии РОНЦ имени Н. Н. Блохина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2022
Oбуна бўлиш
3 ёшли А.Т. вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилди.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Ҳодиса 18 февраль куни соат тахминан 20:30да содир бўлди. Улар мажмуанинг 5 ва 4-қаватлари оралиғидаги эскалаторда мувозанатини йўқотиб, 1-қаватга йиқилди.
1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этди. Тан жароҳати олган 3 ёшли набира А.Т. эса зудлик билан вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилди.
Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилди.
Бемор А.Т.га "Қўшма жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Ўрта оғир даражаси. Пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Ўнг томонлама чаноқ суяклари синиб силжиши. Ўнг ўпка лат ейиши. Чап сон пастки учлиги юмшоқ тўқималари лат ейиши" дастлабки ташхиси қўйилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ҳолатини назоратга олган. Тиббиёт ходимлари стабил оғир аҳволдаги беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Унга стандарт асосида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиляпти.
Янгиликлар лентаси
0