Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Баҳорда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин?

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Фотобанкка ўтишДевушка в защитной маске со смартфоном в руках - архивное фото
Девушка в защитной маске со смартфоном в руках - архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Баҳор яқин. Мавсум бошида витаминлар етишмаслиги, иммунитет пасайиши кузатилиши мумкин. Қандай сқилиб баҳорда иммунитетни кўтариш мумкин?
Қиш охири ва баҳорнинг дастлабки ҳафтаси - авитаминозлар, кучсизланиш ва иммунитет тушиб кетиши вақти. Қуйида Sputnik Грузиянинг баҳорда иммунитетни кўтариш бўйича тавсиялари билан ўртоқлашамиз.
Кўпроқ қуёш нурларидан баҳраманд бўлиш, тўйиб ухлаш, тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш - мана баҳорда иммунитетни кўтариш учун нима қилиш керак.
Мутахассисларнинг таъқидлашича, D витамини миқдорига алоҳида эътибор қилиш лозим. Одатда қишдан кейин организмда D витамини тушиб кетади ва иммунитет бундан азият чекади.
Шунингдек, кун тартибига жисмоний фаолликни кўшиш яхши натижа беради. Қийин ва мураккаб машқлар билан шуғулланиш шарт эмас. Очиқ ҳавода ўттиз дақиқалик сайр ҳам органимзга ижобий таъсир кўрсатади. Организмни кислородга тўйинтиради.
Бундан ташқари, уйқуни меъёрлаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қишда инсон қуёш нурларини кам кўради. Бундан эса гормонларда муаммолар кузатилиши мумкин.
Тўғри овқатланиш ҳақида унутмаслик лозим. Мева ва сабзавотлар ҳар кунги рационда бўлиши лозим. Ва албатта, яхши кайфият ҳақида ҳам кўпроқ ўйлаш лозим. Камроқ стресс ва кўпроқ яхши кайфият.
Янгиликлар лентаси
0