Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қайси маҳсулотларни музлатгичда сақлаш мумкин эмас?

© Depositphotos / AndreyPopovДевушка у холодильника
Девушка у холодильника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
WeChat: музлатгичда зираворлар, тропик мевалар ва тузланган сабзавотларни сақлаш мумкин эмас.
Хитойнинг WeChat портали фойдаланувчиси музлатгичда сақлаш мумкин бўлмаган маҳсулотларни санаб ўтди.
Унга кўра, кўпчилик музлатгични худди барча нарсани сақласа бўладиган шкаф деб ўйлайди. Бироқ, бундай қилиш саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин.
Биринчидан, музлатгичда турли зираворларни сақлаш мумкин эмас. Масалан, бадьян ва қалампир зираворлари музлатгичда сақланганда намиқади. Натижада уларда афлотоксин каби жигар касалликларини келтириб чиқарувчи модда ажралиб чиқади.
Шунингдек, тропик меваларни ҳам музлатгичда сақлаш зарарли. Мисол учун банан, личи ёки яна бошқа тропик мевалар совуқ ҳароратда нафақат чирийди, балки бундай шароитда уларда турли бактериялар ва афлотоксинлар ҳам кўпаяди.
Лапша-лағмон маҳсулотларини ҳам музлатгичда сақлаш мумкин эмас.
“Ўзингиз уйда тайёрлаган лағмон узоғи билан икки-уч кун сақланиши мумкин. Умуман олганда, саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Хусусан, тузланган сабзавотларни ҳам музлатгичда сақлаш тавсия қилинмайди. Бундан ташқари, шифобахш ўтларни ҳам у ерда сақламаган маъқул. Чунки узоқ муддат озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга сақланганда ўсимликларга намлик ва бактериялар ўтиши мумкин. Бу эса ўсимликларнинг барча фойдали хусусиятларини йўқотади.
Янгиликлар лентаси
0