Ҳодисалар

Самарқандда ҳайдовчиларни қийратиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

© Pexels.com/ Kindel MediaНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Пул беришдан бўйин товлаган ҳайдовчиларни ёлланган спортчилар дўппослаб, жисмоний тазйиқ ўтказиб келишган.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Самарқанд шаҳрида такси ҳайдовчилардан пул ундириб келган жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Самарқанда вилояти ИИБ хабар қилди.
Маълум қилинишича, муқаддам судланган 7 нафар самарқандлик Самарқанд–Навоий ва Самарқанд–Бухоро йўналишида қатновчи ҳайдовчилардан мунтазам зўравонлик ва товламачилик йўли билан пул ундириб келган. Улар доимий йўналишда таксичилик қилиш учун 300–500 доллар ва кунлик қатновчи ҳайдовчилардан 30 минг – 50 минг сўмгача олиб келишган.
Жиноий гуруҳ аъзоларига қарши чиққан ёки сўралган пулларни бермаганларга оғир тан жароҳатлари етказиб келишган. Бу ишларга спортчилар ҳам жалб қилинган. Улар ҳайдовчиларга жисмоний тазйиқ ўтказиб, куч ишлатишган.
Ижтимоий тармоқда “Шоҳистахон” бўлиб тамагирлик қилган эркак ушланди
Ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчилари В.Ф. ва Э.Д. жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозир уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0