Харидлардан қайтадиган кешбэк ой охирида тўлаб берилади

© Фото: ГНК УзбекистанаКешбэк за покупки
Кешбэк за покупки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2022
Oбуна бўлиш
ДСҚ: январь ойидаги харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк февраль охирида тўлаб берилади.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Январь ойида амалга оширилган ва “Soliq” иловасида рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк 21−25 февраль кунлари тўлаб берилади. Мос равишда февраль харидлари учун кешбэк март ойининг худди шу саналарида тўланади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.
2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
“Сотиб олинган товарлар қайтарилганда тадбиркорлик субъектларида харид чекларига тузатиш киритиш имконияти мавжудлигини ва улар томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасигача этиб белгиланганини инобатга олган ҳолда кешбэк суммаси 21-25-саналарда қайтарилишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

Мавзуга оид:

Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиб, қанча пул ишлаб олишди
Ўзбекистонда харид чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади
Техник хизмат кўрсатиш маркази ходимлари 11 млрд сўмлик кешбэкни ноқонуний олган - ДСҚ
Янгиликлар лентаси
0