Айиқ олдига ташлаб юборилган қизалоққа шифохонадан жавоб берилди

© Фото: ССВ матбуот хизматиАйиқ олдига ташлаб юборилган қизалоққа шифохонадан жавоб берилди
Айиқ олдига ташлаб юборилган қизалоққа шифохонадан жавоб берилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Oбуна бўлиш
Қизалоқнинг аҳволи яхшиланган ва руҳий ҳолати меъёрида. Қизалоқ ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкентдаги ҳайвонот боғида айиқ олдига ташлаб юборилган қизалоқ З.А. шифохонадан уйига қайтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, барча тиббий кўриклар ижобий натижа кўрсатган ва унинг руҳий ҳолати меъёрида.
“Шуларни инобатга олиб, унга яқинлари ҳамроҳлигида уйига рухсат берилди. Қизалоқ ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади”, - дейилган хабарда.
Унинг соғлиғи 18 ёшга тўлгунига қадар назорат остида бўлади. Бунга Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов шахсан масъул этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ёш аёл номаълум сабабларга кўра 3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаб юборгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
Кейинчалик Бош прокуратура матбуот хизмати аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлигини маълум қилди. Унинг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш учун суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0