Дунёда

ДХР ва ЛХРда вазият кескинлашмоқда. Онлайн репортаж

© Sputnik / Максим ЗахаровПредставитель Совместного центра контроля и координации режима прекращения огня (СЦКК) ЛНР ведёт мониторинг ситуации в районе населенного пункта Станица-Луганская
Представитель Совместного центра контроля и координации режима прекращения огня (СЦКК) ЛНР ведёт мониторинг ситуации в районе населенного пункта Станица-Луганская - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина куч ишлатар тизимлари ўққа тутиши оқибатида ДНР ва ЛНР ҳарбийлари ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ошмоқда. Вазият тобора кескинлашмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Украина куч ишлатар тизимлари ўзини ўзи эълон қилган Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ва Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) ҳудудларини ўққа тутишда давом этмоқда, вазият кескинлашмоқда деб хабар қилмоқда РИА Новости.
17:22 (мск) Горловкани ўққа тутиш яна бошланди.
17:18 Ғарбга ҳам Украинага ҳам Донбасс керак эмас, деди Россия Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Дмитрий Козак. Ҳозир ушбу ҳудудда содир бўлаётган воқеалар учун жавобгарликни Россияга юклашга ҳаракат қилишмоқда. Козак айтишига кўра, Донбасс бўйича Украина билан музокаралар жараёни - 2015 йилдаги "ноль" даражасига тушиб қолган. "Украина Донбасс учун алоҳида мақом бериш имкониятини кўрмаётгани аниқ", - деди у.
17:16 Киев бир соат ичида ДХРда тинчлик режимини беш маротаба бузди.
17:04 Россия Хавфсизлик кенгаши мажлисида Владимир Путин Донбасс бўйича қандай қарор қабул қилиш кераклигини ҳал қилиш керак, деди.
17:01 Омбудсмен Дарья Морозова Киев томонидан айтилган Донбассда оммавий қирғин қабрлари борлиги ҳақида маълумотларни рад этди. Омбудсмен айтишига кўра 2014 йилдан буён 9 мингдан ортиқ аҳоли қурбон бўлган.
"Биз айбдорларни ҳар бир ўлим учун жавоб беришга мажбур қиламиз. Ҳарбий жиноятларнинг муддати йўқ", - деди Морозова.
16:58 ЛХРнинг Пришиб посёлкасида яшовчи фуқаро Украина ҳарбийлари отишмаси оқибатида оғир яраланди. Унинг оёғи ампутация қилинди.
16:56 Россия президенти Киев ҳукумати томонидан Донбассда икки маротаба жазо операциялари ўтказилганини ва ҳозир учинчиси бошланаётганини маълум қилди.
Путин Украина Минск шартномаларини бажаришни режалаштирмаётганини ва Донбассда яшаётган аҳоли устидан мазах қилаётганини айтиб ўтди.
16:55 Россия бошидан Донбассдаги қарама-қаршиликларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш учун барча ишларни амалга оширган эди.
16:45 ДХР ҳукумати маълум қилишига кўра Украина ҳарбийлари "Трудовские" посёлкасини ўққа тутди.
16:40 Луганск халқ республикаси раҳбари Леонид Пасечник Владимир Путиндан ЛХРнинг мустақиллигини тан олишни сўради. Унинг сўзларига кўра, Киев тўлақонли ҳужумга ўтишни режалаштирмоқда.
Пасечник айтишига кўра, Республикани тан олиш унинг аҳолисининг жонини сақлаб қолади. устига устак аҳолининг 300 минг нафари - Россия фуқаролари.
Пасечник шунингдек Россия билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзолашни сўради.
16:37 Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин Владимир Путиндан ДХРнинг мустақиллигини тан олишни сўради.
Шунингдек, Республика раҳбари Путиндан мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзолаш имконини ҳам кўриб чиқишни сўради. Пушилин айтишига кўра ДХРнинг мақсади - Россия билан интеграция қилиш.
16:24 Орлов вилоятида ДХР ва ЛХр қочқинлари туфайли фавқулодда вазият киритилди.
16:24 Украина куч тизимлари ДХР ҳудудини Минск шартномалари билан таъқиқланган миналар билан ўққа тутди.
15:43 Россия ҳарбийлари Украинанинг диверсион-разведка гуруҳи томонидан чегара бузилганини ва 5 нафар қоидабузар йўқ қилинганини хабар қилишди. Россия томонидан қурбонлар йўқ.
Россия ҳарбийлари Украина томонидан диверсион гуруҳни тезкор эвакуация қилиш мақсадида Россия чегарасини бузиб ўтган риёдалар зирҳли автомобилини (БМП) ҳам йўқ қилишган.
15:11 Украина ҳарбийлари ЛХР ҳудудига 1773 снаряд ва миналар отишган. 18та бино вайрон қилинган.
14:40 ДХРда ўққа тутиш оқибатида "Лидиевка" шахтасини ҳаво билан таъминлаб турувчи вентиляторлар тўхтаб қолган. Шу вақт шахта ичида бўлган шахтёрларнинг барчасини ер юзига олиб чиқилган.
14:34 Басурин Донбассда уруш бўлаётганини ва вазият критик тус олаётганини ДХРга Россиянинг моолиявий ва ҳарбий ёрдами кераклигини айтди. Донбассда ўн минглаб одамлар ичимлик сувисиз қолган, Киев аҳолини геноцид қилмоқда, деди Басурин.
14:09 ДХР ҳудуди бўйлаб бир сутка давомида 413 та снаряд, мина ва граната отилган.
14:00 ДХРда "Трудовская" шахтаси ўққа тутилиши оқибатида 814 та уй аҳолиси электр таъминотисиз қолди.
13:45 ДХРдаги Скочинский шахтасидан барча кончилар ер юзига олиб чиқилди.
13:42 Южно-Донбасск сув таъминот тизимида насос станцияси тўхтаб қолгани ва марказлашган ичимлик сув таъминоти тизими тўхтаганидан сўнг, ДХРда давлат миқёсида фавқулодда вазият эълон қилинди. Аҳолига сув ташиб келиш бошланди.
13:32 Украина ҳарбийлари ўққа тутиши оқибатида Челюскинцев шахтасида электр таъминоти узилди. Ер остида 100 нафар кончилар бор. Вақтинча электр таъминоти тикланди.
13:26 Басурин айтишига кўра, диерсион гуруҳлардан бирининг мақсади артиллерия-ракета снарядлари омборхонасини портлатиш бўлган.
13:24 Украина куч ишлатар тизимлари Донбассга бостириб кириш режасини амалга оширишни бошлади, деди Басурин.
13:18 Донецкдаги Скочинский шахтаси ўққа тутилиши оқибатида электр таъминотидан узилди. Ер остида 266 нафар шахтёрлар бор. Улар тезкор олиб чиқилмоқда.
13:14 Донбассдан эвакуация қилинганларга сўнгги аризага қадар ёрдам пуллари тўлаб берилади. (Кеча Владимир Путин ҳар бир эвакуация қилинган фуқаро учун 10 минг рублдан ёрдам пули бериш ҳақида фармон имзолаган эди)
13:08 (мск) ДХРда 18-55 ёшли эркакларни мобилизация қилиш давом этмоқда. Чақирув пунктларида навбатлар кузатилмоқда.
13:03 ДХР халқ милицияси Донецк марказий шифохонаси ва электроподстанция шикстланганини маълум қилди.
12:57 Луганскдан Ростов вилоятига учинчи эвакуацион поезд йўлга чиқди.
12:53 Старомихайловкада жойлашган подстанция Украина ҳарбийлари ўққа тутишидан сўнг ишдан чиқди. Аҳоли пунктининг бир қисми электр таъминотисиз қолди.
12:50 Украина томонидан соат 09:50да отилган снаряд Ростов вилоятида, чегарадан 150 метр ичкаридан жойлашган чегара пунктинини тўлиқ бузди, қурбонлар йўқ, деб хабар қилмоқда Россия ФХХ.
12:46 Свердловск вилоятида Донбассдан келган қочқинлар учун масофавий таълим ташкил қилинади, деди вице-губернатор Павел Креков.
12:39 ФВВ Россиянинг 43та вилояти Донбассдан қочқинларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Улар учун 400та вақтинча яшаш пунктлари тайёрланмоқда.
12:37 ДХР раҳбариа Денис Пушилин Еленовкадаги нефт базасида ва "Стирол" заводида терактларнинг олди олинганини маълум қилди.
12:29 Шунингдек Пушилин Украина ҳарбийлари аҳоли яшаш пунктлари томон 1,7 мингта снаряд ва миналар билан ўққа тутганини маълум қилди. Мариуполь йўналишида вазият кескинлашгани ва Россия чегараси яқинида украиналик диверсион гуруҳ билан жанг бўлиб ўтгани ҳам айтиб ўтилди.
12:10 Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Донбасс қочқинларини эвакуация қилишни қуйидагича изоҳлади.
"Бу ўзини ўзи эълон қилган республикалар мурожаатига кўра амалга оширилмоқда. Жойида таҳдид кўлами биз тасаввур қилгандан кўра даҳшатлироқ ҳис қилинади", — деди у.
11:17 (мск) Донецк аэропорти яқинида портлаш содир бўлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири.
11:16 ДХР милицияси хабарига кўра, бугун тонг соат 04:45да Темирйўл туманида жойлашган бозорига кириш жойида украиналик диверсант портловчи мослама ўрнатиш вақтида портлаб кетган. Унинг ёнидан иккинчи портловчи ускуна солинган сумка топилган.
10:48 Донецкда украина ҳарбийлари ўқидан яна бир тинч аҳоли вакили қурбон бўлди.
10:24 Украина ҳарбийлари ДХРдаги Васильевка посёлкасини гранатомётлардан ўққа тутишди. Жами 27та граната отилди.
10:18 ДХР хабарига кўра, Россия чегараси томон ҳаракатланаётган диверсион гуруҳ аниқланган. ДХР халқ милициясининг ракета-артиллерия склади портлатилган. Марказий кўчалар ёпилган, диверсион гуруҳга қарши жанг бўлмоқда.
09:38 Ростов вилоятида ДХР ва ЛХР қочқинларига бепул сим-карталар тарқатила бошланди.
09:30 Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра айни дамда Россия чегарасини ДХР ва ЛХР томонидан 61 минг нафар қочқин кесиб ўтган.
09:29 ДХР маълум қилишича, Донецкда иккита мактаб ўққа тутилган. 105 мактабнинг фасад қисми шикастланган 56-мактабнинг ойналари синган.
09:27 Украина куч ишлатар тизимлари ДХР ҳудудига ўтган бир сутка давомида 730 ўқ, снаряд ва миналар отди, деб хабар қилди Ўққа тутишни бартараф этиш қўшма маркази (СЦКК) вакили.
09:17 Украина кучлари зарбаси оқибатида "Трудовская" шахтёрлар посёлкасида автобус бекатида фуқаро қурбон бўлди - у эрталабги сменага ишга кетаётган шахтёр эди, деб хабар қилди ДХР.
09:15 Бир ҳарбий оғир жароҳат олди, икки нафар - контузия бўлди.
09:13 ДХР халқ милицияси бир нафар ҳарбий қурбон бўлгани ҳақида хабар қилди.
09:08 Воронеж вилоятида тўртта аҳолини вақтинча қабул қилиш пунктлари ДХР ва ЛХРдан 603 нафар қочқинларни қабул қилди. Улар орасида 261 нафар ёш бола бор.
09:07 Россиянинг яна икки ҳудуди ДХР ва ЛХРдан қончинларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Булар Кемерово вилояти ва Забайкальский ўлкаси.
08:57 Россиянинг Саратов вилояти губернатори ДХР ва ЛХРдан кўп сонли қочқинлар келиши муносабати билан ҳудудда Фавқулодда вазият эълон қилди. Бироз олдин Пенза вилоятида ҳам ушбу муносабат билан ФВ эълон қилинган эди.
07:40 Украина ҳарбийлари Старомихайловка аҳоли пунктини Минск шартномалари билан таъқиқланган миналар билан ўққа тутди. Жами 14 мина отилди.
07:08 Петровское аҳоли пункти Минск шартномалари билан таъқиқланган миналар билан ўққа тутди. Жами 26та мина отилди.
07:05 (Москва вақти). Киев ЛХР ва ДХР Донбасс бўйича контакт гуруҳ мажлиси чақиришса Россия ҳам унда иштирок этишга тайёр.
06:22 ДХР ва ЛХР ҳудудларини ўққа тутиш давом этмоқда. соат 5:43да Красный Яр номли аҳоли пункти ўққа тутилди. Дастлабки маълумотларга кўра у ерда 3та уй вайрон бўлган.
05:36 Соат 04:35да Станица луганская томонидан "Пригородное" боғбонлик кооперативи ўққа тутилган. Битта уй вайрон қилинган.
04:23 Якшанба куни кечқурун Украина куч ишлатар тизимлари ЛХР ҳудудини Минск шартномалари бўйча таъқиқланган 120 миллиметрли снарядлар билан 9 маротаба ўққа тутган. Бунинг оқибатида икки киши қурбон бўлган. Шундай қилиб тинч аҳоли орасида қурбонлар сони 4 кишига етди.
ДХР ҳудудида жойлашган Заченко аҳоли пункти 122 миллиметрли снарядлар билан 12 маротаба ўққа тутилган.
00:21 ЛХР халқ милицияси хабарига кўраўтган сутка давомида Украина куч ишлатар тизимлари 66 маротаба ўт очиш режимини тўхтатиш ҳақидаги шартномага зид равишда республика ҳудудидни ўққа тутган. Уч нафар тинч аҳоли вакили яраланган.
Маълумот учун, сўнгги кунларда Донбассда вазият жиддий кескишлашди. Украина Донбасс ҳудудда тинчлик ўрнатиш мақсадида олдин келишилган Минск шартномаларига зид равишда, ўз армиясининг катта қисмини туташув чизиқларида тўплаб, мунтазам равишда Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳудудини ўққа тутмоқда, жумладан таъқиқланган қуролллар билан ҳам.
Сўнгги икки кун давомида Донбассдан аёллар, болалар ва кексаларни Россиянинг Ростов вилоятига эвакуация қилиш бошланди. Якшанба куни кечга қадар эвакуация қилинган аҳоли сони 30 мингдан ошиб кетган эди.
ДХР ва ЛХРда 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркаклар учун умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди. Шу сабабли ушбу ёшдаги эркакларнинг республикалар ҳудудидан чиқиши тақиқланди.
АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари Украинани замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий инструкторлар билан таъминлашда давом этмоқда. Ушбу вазиятда Москва Ғарб давлатларини бир неча маротаба Украинага қурол-яроғ етказиб беришни бас қилишга чақирган, чунки бу Киевни турли қалтис ҳарбий хатти-ҳаракатларни бошлаши ундаши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0