Россия

ДХР ва ЛХР раҳбарлари Путиндан уларни тан олишни сўради

© Sputnik / Сергей АверинДенис Пушилин
Денис Пушилин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Пушилин айтишига кўра, Донбасс аҳолиси ўзини руҳан рус деб ҳисоблайди ва уларнинг асосий мақсади - Россия билан интеграция қилишдир.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Ўзини ўзи эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари Россия президенти Владимир Путинга уларнинг мустақиллигини тан олишни сўраб мурожаат қилишди.
Хусусан, ДХР раҳбари Денис Пушилин айтишига кўра, Украина ҳукумати можарони куч ишлатиш ёрдамида ҳал қилмоқчи. Донбассда, Москванинг ҳудудда тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашади, лекин ушбу келишувлар Киевга Вашингтондан ҳарбий ёрдам олишган ва ўрнатилган тинчлик режимини бузишга тўсқинлик қила олмаяпти.
Мустақиллигини тан олишдан ташқари ДХР раҳбари Россия президентидан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзолашни ҳам илтимос қилган.
Пушилин айтишига кўра, Донбасс аҳолиси ўзини руҳан рус деб ҳисоблайди ва уларнинг асосий мақсади - Россия билан интеграция қилишдир.
Маълумот учун, сўнгги кунларда Донбассда вазият жиддий кескишлашди. Украина Донбасс ҳудудда тинчлик ўрнатиш мақсадида олдин келишилган Минск шартномаларига зид равишда, ўз армиясининг катта қисмини туташув чизиқларида тўплаб, мунтазам равишда Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳудудини ўққа тутмоқда, жумладан таъқиқланган қуролллар билан ҳам.
Сўнгги икки кун давомида Донбассдан аёллар, болалар ва кексаларни Россиянинг Ростов вилоятига эвакуация қилиш бошланди. Якшанба куни кечга қадар эвакуация қилинган аҳоли сони 30 мингдан ошиб кетган эди.
ДХР ва ЛХРда 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркаклар учун умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди. Шу сабабли ушбу ёшдаги эркакларнинг республикалар ҳудудидан чиқиши тақиқланди.
АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари Украинани замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий инструкторлар билан таъминлашда давом этмоқда. Ушбу вазиятда Москва Ғарб давлатларини бир неча маротаба Украинага қурол-яроғ етказиб беришни бас қилишга чақирган, чунки бу Киевни турли қалтис ҳарбий хатти-ҳаракатларни бошлаши ундаши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0