Фирдавс Абдухолиқовга жазо тайинланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГлава "Узбеккино" Фирдавс Абдухаликов
Глава Узбеккино Фирдавс Абдухаликов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Oбуна бўлиш
Кинематография агентлиги бош директорига нисбатан суд жараёни ниҳоясига етди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор туман судида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан суд жараёни якунланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
Суд қарорига кўра, Абдухолиқов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 4-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида (8,1 млн сўм) жарима жазоси тайинланди.
Таъкидланишича, у бу қарор устидан белгиланган тартиб ва муддатда апелляция шикояти ёки протест бериш мумкин.

Мавзуга оид:

Фирдавс Абдухолиқовга қўзғатилган маъмурий иш бўйича суд мажлиси қолдирилди
Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш очилди
Кинематография агентлиги ва “Sevimli” ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0