Нозима Давлетова Масс-медиа фонди директори лавозимига тайинланди

© Фото: Масс-медиа фондиНозима Давлетова
Нозима Давлетова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Oбуна бўлиш
Давлетованинг номзоди Масс-медиа фонди Васийлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида тасдиқланган.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Нозима Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори лавозимига тайинланди, деб хабар қилмоқда фонд матбуот хизмати
Унинг номзоди бу лавозимга Масс-медиа фонди Васийлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида тасдиқланган.
Давлетова жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис. У "Халқаро музокаралар" соҳасида университетда дарс бериш тажрибасига эга. Гендер масалалари бўйича лойиҳалар ташаббускори ва координатори бўлиб ишлаган.
2021 йил февралидан буён Aкбар Ризаев Масс-медиа фонди директори сифатида меҳнат қилиб келаётган эди.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди 2019 йил ноябрь ойида бир гуруҳ ташаббускор журналист ва блогерлар томонидан оммавий ахборот воситалари соҳасини ривожлантириш, медиа вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни моддий қўллаш мақсадида ташкил этилган. Комил Алламжонов Фонд васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева раис ўринбосари.
Янгиликлар лентаси
0