ЎзМУда йўқолган нодир қўлёзмалар: университет мансабдорларига қарши жиноий иш очилди

Oбуна бўлиш
Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII — XIX асрларга оид қўлёзма ва тошбосма асарларнинг умумий қиймати 2,6 млрд сўм.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Бош прокуратура Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ) кутубхонасидан ўнлаб нодир қўлёзмалар йўқолгани айтилган хабар юзасидан ўтказилган суриштирув натижаларини маълум қилди.
“Ўрганишда Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII - XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилинганлиги ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди”, - дейилган хабарда.
19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг "ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш" ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ҳужжатлар пойтахт прокуратурасига юборилган.
2021 йил 23 декабрь куни Kun.uz нашри 2019 йилдаги таъмирлаш ишларидан сўнг ЎзМУнинг нодир қўлёзмалар сақланадиган музейи фаолияти тикланмагани ва у ердаги қимматбаҳо ва ўта нодир ҳисобланган 100 дан ортиқ китоблар сотиб юборилган бўлиши мумкинлигини ҳақида ёзган эди.
Хабарда XIII асрга оид Абу Бакр Собунийнинг қўлёзма асари, Шарафиддин Али Яздийнинг ХV асрда ёзилган "Муқаддимаи Зафарнома" қўлёзма китоби, Алишер Навоийнинг тилла суви юритилган "Хамса" достони ва бошқа ўнлаб нодир қўлёзмалари "сирли" тарзда ғойиб бўлгани таъкидланган.
© Фото: ЎзМУ кутубхонаси / Kun.uzЎзМУда йўқолгани айтилаётган нодир қўлёзмалар
ЎзМУда йўқолгани айтилаётган нодир қўлёзмалар  - Sputnik Ўзбекистон
1/3
ЎзМУда йўқолгани айтилаётган нодир қўлёзмалар
© Фото: ЎзМУ кутубхонаси / Kun.uzЎзМУда йўқолгани айтилаётган нодир қўлёзмалар
ЎзМУда йўқолгани айтилаётган нодир қўлёзмалар  - Sputnik Ўзбекистон
2/3
ЎзМУда йўқолгани айтилаётган нодир қўлёзмалар
© Фото: ЎзМУ кутубхонаси / Kun.uzЎзМУда йўқолгани айтилаётган нодир қўлёзмалар
ЎзМУда йўқолгани айтилаётган нодир қўлёзмалар  - Sputnik Ўзбекистон
3/3
ЎзМУда йўқолгани айтилаётган нодир қўлёзмалар
Янгиликлар лентаси
0