Дунёда

Путин ва Байден Макроннинг Европада учрашиш таклифини қабул қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишВстреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ва АҚШ президентлари 24 февраль куни Европада хавфсизликка оид саммитда музокаралар ўтказишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден франциялик ҳамкасблари Эммануэл Макроннинг Европада хавфсизликка оид саммит ўтказиш таклифига рози бўлишди. Бу ҳақда Елисей саройи матбуот хизмати хабар бермоқда.

“У (Франция президенти Макрон – таҳр.) президент Байден ва президент Путин ўртасида саммит ўтказишни таклиф қилди, кейин Европада хавфсизлик стратегик барқарорлик масалалари бўйича барча манфаатдор томонлар билан. Президентлар Байден ва Путин бундай саммит тамойилини қабул қилишди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, учрашув агар “Россия Украинага ҳужум қилмасагина” бўлиб ўтиши мумкин.
Саммит кун тартибини Россия ташқи ишлар вазир Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен тайёрлашади ва музокаралар 24 февраль кунига режалаштирилган.
Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Париж маълумотларини тасдиқланган.
Сўнгги ойларда Россия ва Ғарб муносабатлари янада таранглашди. Вашингтон ва Брюссель Москвани Украинага “ҳужум қилишга” тайёргарлик кўришда айбламоқда ва бунинг ортидан Шарқий Европада қўшинлари сонини кўпайтирмоқда.
Россия унга қўйилаётган уйдирма айбловларни рад этмоқда ва Киев Минск келишувларига риоя қилмаётганини эслатмоқда.
Ўтган ҳафта охиридан буён Донбассдаги вазият жиддий кескинлашди: украин ҳарбийлари ДХР ва ЛХР ҳудудини тақиқланган қурол билан ўққа тутмоқда, бир неча тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Кремль ва Россия ТИВ вазият кескинлашишининг асосий сабаби бу Украинани қурол-аслаҳа билан таъминлаётган ва бу билан уни қалтис ҳарбий хатти-ҳаракатларни бошлашга ундаётган АҚШ ва НАТО хатти-ҳаракатлари эканини бир неча марта такрорлаган.
ДХР ва ЛХРда вазият кескинлашмоқда. Онлайн репортаж
Янгиликлар лентаси
0