Россия

ДХР ва ЛХРни тан олиш тўғрисидаги қарор бугун қабул қилинади - Путин

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия жаҳон ҳамжамияти учун Украинадан кўра каттароқ тартибни англатади - Медведев.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. ДХР ва ЛХРни тан олиш тўғрисидаги қарор бугун қабул қилинади, деди Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши мажлиси якунида.
Шунингдек Россия президенти Хавфсизлик Кенгаши аъзоларидан ушбу борада ўз фикрларини билдиришни сўради.
Лавров: Ғарб томонидан Ҳозирги Киевнинг неонацист ва бандера режимини қўллаб қувватлаш - бу ҳам геноцид. Украинада славян, православ ва русларга оид ҳамма нарсага ҳужумлар уюштирилмоқда. Украина ҳукумати бирин кетин рус тилини таъқиқловчи, Конституцияга зид қонунлар қабул қилмоқда.
"Мен умид қиламанки, уларни тан олиш билан биз бутун рус дунёсига жуда кучли сигнал йўллаймиз. Биз саккиз йилдан буён ватандошларимиз, фуқароларимиз устидан мазах қилишганиниг гувоҳи бўлдик", - деди Лавров.
Козак: “Украина ҳеч қачон Минск келишувларини бажармайди. Ҳеч ким ЛДНР билан бевосита музокаралар олиб бормайди. Украина таклифлари ҳуқуқий кретинизмдир.
Шойгу: -Украина Луганск ва Донетск вилоятлари чегараларида техникани жамлайди.
- Украинанинг ядровий мақомини қайтариш ҳақидаги баёнотлар - шантаж. Мамлакатнинг бундай қуролларни яратиш имкониятлари Эронга қараганда анча кўп.
Медведев: “Донбасс Украинага керак эмас. 2008 йилда Абхазия ва Жанубий Осетиянинг тан олиниши кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. "Потенциал можаро кўламини биз 2008 йилда дуч келганимиз билан таққослаб бўлмайди.
- Россия жаҳон ҳамжамияти учун Украинадан кўра каттароқ тартибни англатади, - деди Медведев.
Эслатиб ўтамиз, бугун Москва вақти билан соат 16:40да Донецк ва Луганск халқ республикалари Путиндан уларни тан олишни сўраган эди.
Хусусан ЛХР раҳбари Леонид Пасечник Владимир Путиндан ЛХРнинг мустақиллигини тан олишни сўради. Унинг сўзларига кўра, Киев тўлақонли ҳужумга ўтишни режалаштирмоқда.
- Республикани тан олиш унинг аҳолисининг жонини сақлаб қолади, устига устак аҳолининг 300 минг нафари - Россия фуқаролари, - деди Пасечник.
Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин ҳам Владимир Путиндан ДХРнинг мустақиллигини тан олишни сўради. Шунингдек, Республика раҳбари Путиндан мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзолаш имконини ҳам кўриб чиқишни сўради.
- ДХР аҳолиси ўзини руҳан рус деб ҳисоблайди ва уларнинг асосий мақсади - Россия билан интеграция қилиш, - деди Пушилин.
Маълумот учун, сўнгги кунларда Донбассда вазият жиддий кескишлашди. Украина Донбасс ҳудудда тинчлик ўрнатиш мақсадида олдин келишилган Минск шартномаларига зид равишда, ўз армиясининг катта қисмини туташув чизиқларида тўплаб, мунтазам равишда Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳудудини ўққа тутмоқда, жумладан таъқиқланган қуроллар билан ҳам.
Сўнгги икки кун давомида Донбассдан аёллар, болалар ва кексаларни Россиянинг Ростов вилоятига эвакуация қилиш бошланди. Айни дамга қадар эвакуация қилинган аҳоли сони 61 мингдан ошиб кетди.
ДХР ва ЛХРда 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркаклар учун умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди. Шу сабабли ушбу ёшдаги эркакларнинг республикалар ҳудудидан чиқиши тақиқланди.
АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари Украинани замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий инструкторлар билан таъминлашда давом этмоқда. Ушбу вазиятда Москва Ғарб давлатларини бир неча маротаба Украинага қурол-яроғ етказиб беришни бас қилишга чақирган, чунки бу Киевни турли қалтис ҳарбий хатти-ҳаракатларни бошлаши ундаши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0