Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қандай моддалар аёллар ёшлигини узоқроқ сақлашга ёрдам беради?

© Pexels/Lina KivakaПолезные продукты
Полезные продукты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шифокорнинг сўзларига кўра, ёш ўтган сари аёллар организми барча керак компонентларни қабул қилиши қийинлаша бошлайди. Натижада саломатликда жиддий муаммолар кузатилади.
Тери ва сочлар саломатлиги В витаминлари гуруҳи, айниқса В2 витаминига боғлиқ дейди терапевт -гастроэнтеоролог Елена Тюльпина “Пятый канал” га берган интервьюсида.
Шифокорнинг сўзларига кўра, ёш ўтган сайин аёллар организми керакли компонентларни қабул қилиши қийинлаша бошлайди. Бу эса саломатликда жиддий муаммоларга сабаб бўлади.
“Организмдаги барча биокимёвий жараёнлар В гуруҳи витаминлари, шунингдек В2 ёки бошқача қилиб айтсак рибофламин эвазига содир бўлади. Бунда В2 витаминининг асосий вазифаси В гуруҳининг бошқа витаминларини: В6, В9 (фолий кислотаси) ва В12 витаминларини фаоллаштиришдир”, - дейди Тюльпина.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, В2 витамини танқислиги одатда ортиқча жисмоний фаоллик, камқонлик, шунингдек, ошқозон ичак-тракти ва ошқозон ости бези касалликларида пайдо бўлади. В2 витаминининг керакли миқдорини фақат тиббий таҳлил орқали аниқлаш мумкин.
В2 витамини асосан сут, сут маҳсулотлари, тухум, жигар, буйрак гўшти, қўзиқорин ва ёнғоқларда кўп. Кедр ёнғоғида рекорд даражада В2 витамини бор. Бироқ организм учун шу ҳам камлик қилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0